1445 йил 12 зулқаъда | 2024 йил 20 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Қуръони Карим мусобақаси – 1442» танлови якунига етди

22:41 / 16.05.2021 2019 pdf Ўқиш режими + -

Аввал хабар қилганимиздек, бугун 16 май куни устоз Зайниддин қори Муҳаммад Юсуф хотираларига бағишланган «Қуръон мусобақаси – 1442» танлови қизғин руҳда бўлиб ўтди. Унда 28 нафар финал йўлланмасини қўлга киритган қорилар ўз тиловатлари билан барчанинг эътирофларига сазовор бўлишди.

Шуниси эътиборга моликки, мазкур танловни баҳолаш жараёнида таҳрир ҳайъати – устоз қориларга осон бўлгани йўқ. Бир-биридан иқтидорли қориларнинг қироатидан энг мукаммалини танлаб олиш ниҳоятда қийин кечди. Иштирокчиларнинг қироатига, овозига ва тажвидига диққат қилган ҳолда ғолиблар аниқлаб олинди.

Унга кўра, тиловат йўналиши финал баҳсларида учинчи ўрин соҳиби Ориф Абдуваҳобов 354,5 балл тўплади. Иккинчи ўрин эса 355,75 балл тўплаган Хайруллахон Илёсхонов ва Низомиддин Исмоиловларга насиб этди. 394 балл билан ғолибликни қўлга киритган Муҳаммадворис Йўлдошев энг биринчи ўрин соҳиби деб топилди.

Ҳифз йўналиши баҳслари натижаларига кўра, учинчи ўринни 316,75 балл тўплаган икки қори Абдуллоҳ Абдусатторов ва Муҳаммадали Ҳайитбоевлар эгаллашди. Иккинчи ўринга 342 балл олган Аҳмаджон Ворисов лойиқ кўрилди. Ҳифз йўналишининг мутлақ ғолиби 387,75 балл олган Муҳаммад Иброҳим Каримовга насиб этди. Олий ўрин соҳиби SPARK автомобили билан тақдирланди.

Шунингдек, мусобақа якунида танлов иштирокчилари ва ғолибларга қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.

Шу билан «Қуръон мусобақаси – 1442» ўз якунига етди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Пайшанба куни Лондонда бўлиб ўтган маросимда 18 ёшли муслима аёл Хадича Мелла Буюк Британиядаги биринчи хоккейчи деб тан олинди. Бу ҳақда racingpostга таяниб iqna нашри давоми...

1364 10:05 / 30.11.2019
Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан ушбу мамлакатга борган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташрифни давоми...

1263 16:43 / 17.08.2022
Москва Исломий маркази кўмаги билан Қуръони каримни ўрганиш бўйича ўқув машғулотлари бошланди, деб хабар беради IQNA.Россиялик ўғил болаларнинг қишки таътилларини давоми...

1825 11:40 / 04.01.2019
Ушбу мусобақада Бирлашган Араб Амирликлари фуқаролари ва бу мамлакатда истиқомат қилаётган мусофирлар ҳам иштрок этмоқда, деб хабар беради sharjah24.ae ахборот давоми...

1916 11:40 / 28.01.2019
Видеолар
Аудиолар

121672 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43121 14:35 / 11.08.2021