1445 йил 22 шаввол | 2024 йил 01 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Намоз

Намоз ўқимасликка баҳона йўқ!

09:00 / 10.12.2023 8278 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Солиҳлардан бири хуфтон намозидан сўнг уйига кирса, болалари ухлаб ётишган экан.

Аёлидан «Болалар намоз ўқишдими?» деб сўради.

«Уйда таом йўқ эди. Овунтириб ўтирсам, намоз ўқимай ухлаб қолишди» деб жавоб берди аёли.

«Уларни уйғот!» деди эри.

Аёли «Эй Абу Фулон, агар уларни уйғотсам, очликнинг зўридан йиғлайдилар. Уйда эса таом йўқ» деди.

Бу гапни эшитган эри шундай деди: «Қулоқ сол, уларни намозга буюриш менинг зиммамдаги вазифадир. Уларнинг ризқлари эса менинг зиммамда эмас. Уйғот уларни, чунки уларнинг ризқи Аллоҳ таолонинг зиммасидадир. У Зот:

وَأْمُرْ أَهْلَكَ بِالصَّلَاةِ وَاصْطَبِرْ عَلَيْهَا ۖ لَا نَسْأَلُكَ رِزْقًا ۖ نَّحْنُ نَرْزُقُكَ ۗ وَالْعَاقِبَةُ لِلتَّقْوَىٰ

«Аҳлингни намозга амр эт ва ўзинг унга сабр қил. Сендан ризқ сўрамасмиз. Биз сенга ризқ берамиз. Оқибат тақвоникидир» деб марҳамат қилган.

Аёл «Хўп» деб, болаларини уйғотди.

Болалар намоз ўқиб бўлишган чоғда эшик тақиллади. Очиб қарашса, бир бой киши турибди, қўлида эса турли лаззатли таомлар бор эди. «Бу таомларни оила аъзоларингизга олиб киринг» деди бой.

Уй эгаси бойдан «Нима бўлди?» деб сўради.

Шунда бой киши: «Уйимга шаҳарнинг ҳурматли кишиларидан бири келганди. Унинг учун мана шу таомларни тайёрладим. Таомни тановул қилишидан олдин у билан хусуматлашиб қолдик. Шунда у менинг таомимдан ҳеч нарса емасликка қасам ичиб, кетиб қолди. Мен дарҳол овқатларни кўтардим-да, ичимда «Оёғим кимнинг уйи олдида тўхтаса, таомларни ўшанга бераман» дедим. Аллоҳга қасамки, сизнинг эшигингиз ёнида тўхтадим. Аллоҳга қасамки, сизнинг олдингизга мени нима етаклаб келганини билмайман» деди.

Намоз Аллоҳ таолонинг буюк фарзларидан биридир! Уни ўқимасликка асло баҳона йўқ! Соғлом одам масжидда жамоат билан, туришга қодир бўлмаган одам ўтириб, ўтириб ўқишга қодир бўлмаган одам ёнбошлаб бўлса ҳам намозини адо этади.

رَبِّ اجْعَلْنِي مُقِيمَ الصَّلَاةِ وَمِن ذُرِّيَّتِي ۚ رَبَّنَا وَتَقَبَّلْ دُعَاءِ رَبَّنَا اغْفِرْ لِي وَلِوَالِدَيَّ وَلِلْمُؤْمِنِينَ يَوْمَ يَقُومُ الْحِسَابُ

«Роббим, мени ва зурриётларимни намозни тўкис адо этадиганлардан қилгин. Роббимиз, дуони қабул этгин.

Роббимиз, ҳисоб қилинадиган Кунда мени, ота-онамни ва мўминларни мағфират айлагин» (Иброҳим сураси, 40-41-оятлар).

«Меърожда фарз бўлган ибодат» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 17 июндаги 03-07/4942-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Намоз ndash Ислом динининг беш устунидан биридир. Намоз мўминнинг меърожидир. Намоз мўминмусулмон одам ҳар куни бажарадиган энг муҳим амалидир. Намоз банданинг бу давоми...

1438 16:53 / 14.12.2022
Шарҳ .Истисқо, сўзи арабча сўз бўлиб серобчилик, суғориш талаб қилиш маъносини англатади. Одатда, кутиб турилган сувнинг келиши кечикса уни талаб қилишга давоми...

7151 05:00 / 04.01.2017
Йигитлардан бири айтади .Мен бомдод ва хуфтон намозларини масжидда ўқиш учун дангасалик қилар эдим. Отам мени шижоатлантириш учун жуда кўп урундилар. Афсуски, давоми...

3350 19:00 / 22.02.2022
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким вазифасидан ёки унинг баъзисидан ухлаб қолсаю, уни бомдод билан пешин давоми...

7491 05:00 / 04.01.2017