1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Ҳазрати Али» жоме масжиди имом-хатиби Салоҳиддин домла Шарипов Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси маслаҳатчиси лавозимига тайинланди

17:00 / 03.05.2021 2102 pdf Ўқиш режими + -

Тошкент шаҳри «Ҳазрати Али» жоме масжиди имом-хатиби Салоҳиддин домла Шарипов Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси маслаҳатчиси лавозимига тайинландилар. Табаррук устоз кўп йиллардан буён муборак динимиз ривожи, халқимиз маънавияти ва ёшлар тарбиясида салмоқли ишлар қилиб келаётган таниқли дин пешволаридан биридир

Забардаст уламо Салоҳиддин домла Шарипов 1961 йилда Тошкент вилоятида таваллуд топганлар. 1979-1983 йилларда Мир Араб мадрасасида таълим олдилар ва мадраса талабалари орасидан сараланиб, Тошкент ислом олий маъҳадига ўқишга кирадилар.

Олий Маъҳадда ҳар бир фанга алоҳида эътибор билан диний билим билан бир қаторда дунёвий илмларни ҳам пухта эгаллаб, 1987 йилда тамомладилар. Шу йил у киши Мир Араб мадрасасига ўқитувчи вазифасига ишга қабул қилиндилар ва устозлардан ўрганган илмий меросни талабаларга бердилар. Нахв, сарф, тафсир фанларидан дарс бердилар. 1989 йил эса Тошкент ислом институтига ўқитувчи этиб тайинландилар, 1990 йилга қадар талабаларга тафсир, балоғат фанларидан сабоқ бердилар.

1990 йилда Салоҳиддин домла илк диний таълим олган Бухоро шаҳридаги Мир Араб мадрасасида директор лавозимига тайинладилар. У ерда 1993 йилга қадар мадрасанинг илмий савиясини ошириш йўлида кўп ишларни амалга оширдилар. Сўнг яна Тошкент ислом институтида проректор лавозимида фаолият олиб бордилар.

1996 йилда Тошкент шаҳар Учтепа туманида жойлашган “Ҳазрати Али” жоме масжидига имом-хатиб этиб тайинландилар. Шу билан бирга Олий Маъҳадда тафсир фанидан дарс бердилар.

Ҳозирга кунда ҳам Салоҳиддин домла “Ҳазрати Али” жоме масжидида имомлик вазифасини бажармоқдалар. Ўзларининг диний-маърифий, ахлоқий-тарбиявий маърузалари билан халқимиз маънавий камолотига жуда катта ҳисса қўшмоқдалар. Шу билан бирга Салоҳиддин домла Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар моҳиятини чуқур англаб, мазмун-моҳиятини ўз маърузаларида кенг халқ оммасига етказмоқдалар.

Фазилатли олим ўзининг кўп йиллик меҳнат фаолияти давомида ўнга яқин электрон дисклар ва китоблар нашр қилдилар. Жумладан, «Инсон мукаррам зот», «Исломда оилага муносабат» каби асарлар ва «Саодат улуғ неъмат», «Мазҳаббошимиз Нўъмон ибн Собит ҳаёти ва фаолияти», «Мустаҳкам оила юрт таянчи», «Дуо одоблари ва ислом рукнларининг тарбиявий ахамияти», «Қуръон, намоз ва Рамазон фазилатлари», «Жума маърузаларидан намуналар» каби дисклари мухлис халқимиз томонидан мамнуният ила тинглаб мутолаа қилинмоқда.

Аллоҳ таоло Салоҳиддин домла Шариповга янги шарафли мартабани муборак айласин, иш фаолиятларида улкан муваффақиятларни ато этсин.

Манба: muslim.uz

Муаллиф
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ислом цивилизацияси ndash бу Ислом динини қабул қилган халқларнинг моддий ва маънавий маданияти соҳасида инсоният жамиятининг ривожланишида эришилган ютуқлар давоми...

1570 12:30 / 17.08.2020
Тошкент ислом институти ва Индонезиянинг Кудус давлат ислом институти ўртасида Англашув меморандуми имзоланди. Ушбу меморандумни Тошкент ислом институти давоми...

512 19:49 / 08 январь
Жорий йилнинг 23 декабрь куни Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Вақфrdquo хайрия жамоат фонди ўртасида давоми...

496 12:16 / 25.12.2023
Улуғ муҳаддис, усулий фақиҳ, баҳрул улум, Мавлоно Неъматуллоҳ Аъзамий ҳафизаҳуллоҳ 1356ҳижрий 1933мелодий санада Ҳиндистон шаҳри Маунатҳ Бҳанжаннинг машҳур жойи давоми...

4861 13:29 / 04.10.2019
Аудиолар

120894 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42462 14:35 / 11.08.2021