1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Тўғрисўзлик нажотдир

15:30 / 28.04.2021 2461 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Язид Бистомий илм олиш учун Бағдодга боришга аҳд қилди. Онаси унга отасидан мерос қолган қирқ динорни бериб, «Бу пулларни олгин-да, менга доимо тўғрисўз бўлишга, ҳеч қачон ёлғон гапирмасликка ваъда бер», деди. Бистомий онасига ҳеч қачон ёлғон гапирмасликка ваъда берди. У Бағдодга кетаётган бир карвонга қўшилиб олди. Йўлда карвонга қароқчилар ҳужум қилиб, бор нарсани талашди. Улардан бири Бистомийга «Ниманг бор?» деди. Бистомий: «Қирқ динорим бор», деди. Қароқчи унинг эгнидаги эски, жулдур кийимларни кўриб, кулиб юборди. Уни аҳмоқ деб ўйлаб, тек қўйишди. Қароқчилар бошлиғи ҳаммани олдига тўплаб, улуш тақсимлашдан олдин: «Карвондаги ҳамма нарса олиб келиндими?» деб сўради. Улар: «Ҳа, ҳаммасини олиб келдик. Фақат бир боладан ҳеч нарса олмадик, «Ниманг бор?» деб сўрасак, «Қирқ динорим бор», деяпти. Эсини еган шекилли деб, тек қўйдик», дейишди. Бошлиқ: «Уни олдимга олиб келинглар-чи», деди. Бистомийни олиб келишди. Бошлиқ: «Ниманг бор?» деган эди, Бистомий: «Қирқ динорим бор», деди. Бошлиқ: «Қани?» деди. Бистомий «Мана» деб, пулларини қўйнидан чиқариб, қароқчига узатди. Бошлиқ: «Ҳой бола, жиннимисан? Нега шунча пулни ўзинг айтиб, ўзинг менга узатиб турибсан? Йўқ десанг, ишонардим-ку?» деди. Бистомий: «Мен йўлга чиқаётганимда онамга доимо тўғри гапиришга ваъда берганман. Онамга берган ваъдамни бузмайман», деди. Қароқчилар бошлиғи: «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ! Сен онангга берган ваъдангга хиёнат қилишдан қўрқяпсан, биз Аллоҳнинг аҳдига хиёнат қилишдан қўрқмаймизми?» деди. Кейин карвондан олган ҳамма нарсаларни қайтариб беришни буюриб, «Мен сенинг олдингда Аллоҳга тавба қиламан», деди. Шунда қароқчилар бошлиққа қараб, «Сен қароқчиликда бошлиғимиз эдинг. Энди тавба қилишда ҳам бошлиқсан. Ҳаммамиз Аллоҳга тавба қилдик», дейишди.

«Солиҳлар гулшани» китоби асосида тайёрланди

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволБиз тарафда бирон киши ўлса, майитни кўмишдан олдин жанозага келган кишиларга 500 сўм, 1000 сўм, 3000 сўмдан пул беришади. Кейин 34 кундан сўнг .етти, деб қишлоққа ош давоми...

4324 11:01 / 27.05.2020
26бобФақиҳ раҳимаҳуллоҳ айтадиларки Баъзилар дам солиш ва даволанишни ёмон кўришди, аммо бунга уламоларнинг оммаси ижозат берди. Бу ишни ёмон кўрганлар Набий давоми...

2161 17:00 / 08.02.2021
Имом Ибн Жавзий ўзининг .Сойдул хотир, китобида талабалик даврининг аввалида чеккан машаққатлари ва ўша қийинчиликларга қилган гўзал сабри ҳақида шундай давоми...

2066 16:00 / 05.09.2021
V боб Фақиҳ Абу Лайс раҳимаҳуллоҳ айтадилар .Одамлар уламолар ихтилоф қилган масалалар ҳақида гапиришди. Баъзилари, иккаласи ҳам тўғри, деб айтишди, бу давоми...

1685 17:10 / 03.04.2019
Аудиолар

121483 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42980 14:35 / 11.08.2021