1445 йил 13 зулқаъда | 2024 йил 21 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Рамазон ойида ёш болаларни рўза тутишга қизиқтириш воситалари

19:30 / 22.04.2021 1635 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Илгари Шом аҳлининг шундай одати бор эди: «Улар ёш болаларига рўза тутишни ўргатар экан, уни «минора зинаси» деб номлашар эди. Демак, ёш бола аввал бомдоддан пешингача рўза тутади. Сўнг пешиндан асргача рўза тутади. Кейин асрдан то қуёш ботиб, катталар билан оғиз очгунича рўза тутади. Биринчи рўза тутган куни бу бола учун махсус ифторлик дастурхони ёзилади. Дастурхонга турли-туман таомлар, ичимликлар ва ҳар хил ширинликлар ҳамда мева-чевалар қўйилади. Бола ўртада туради. Аҳли уни ўраб олиб, мақтаб, олқишлайдилар. Аллоҳга ҳамд айтишни ўргатадилар. Унга Аллоҳ ҳузурида қандай ажрлар борлигини тушунтирадилар. То ифтор бўлганини билдирувчи азон айтилгунича шундай қиладилар. Мазкур дастурхон ёш болаларнинг рўзага бўлган муҳаббатини оширишда омил бўладиган энг муҳим воситалардан биридир».

Али Тантовий

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
2008 йил бундан 13 йил олдин ndash Ўзбекистон Республикаси Президентининг .Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузурида муқаддас қадамжоларни сақлаш ва обод этиш хайрия давоми...

1531 15:00 / 07.08.2021
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади..Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Фараъ ҳам, атийра ҳам йўқ,, дедилар,. Бешовлари ривоят қилган. .Фараъ, туянинг давоми...

710 11:38 / 13 январь
Аллоҳ таоло Қуръон каримда дуо қилиш одобидан таълим берган оятларга кўра мўмин Аллоҳ уни кўриб, эшитиб турганини ҳис қилиб Унга умид ва қўрқув билан дуо қилади. давоми...

1131 11:00 / 25.12.2022
Муҳаммад ибн Валиддан ривоят қилинади .Умар ибн Абдулазиз бир кишининг ёнидан ўтди. У қўлида тош ўйнаб ўтирар, .Аллоҳим, мени ҳуру ийнларга никоҳлагин,, деб қўяр давоми...

3051 08:02 / 11.12.2019
Аудиолар

121691 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43136 14:35 / 11.08.2021