1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рўза

Аллоҳга энг маҳбуби ифторни тезроқ қиладиганлардир

18:00 / 13.04.2023 2967 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 عَنْ سَهْلِ بْنِ سَعْدٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ t، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا يَزَالُ النَّاسُ بِخَيْرٍ مَا عَجَّلُوا الْفِطْرَ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ. وَلَفْظُ أَبِي دَاوُدَ: لَا يَزَالُ الدِّينُ ظَاهِرًا مَا عَجَّلَ النَّاسُ الْفِطْرَ، لِأَنَّ الْيَهُودَ وَالنَّصَارَى يُؤَخِّرُونَهُ. وَلِلتِّرْمِذِيِّ وَأَحْمَدَ: قَالَ اللهُ عَزَّ وَجَلَّ: أَحَبُّ عِبَادِي إِلَيَّ أَعْجَلُهُمْ فِطْرًا.

 

Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

«Модомики ифторни тез қилар эканлар, кишилар хайрда бўлурлар», дедилар». 

Бешовлари ривоят қилганлар.

Абу Довуднинг лафзида: 

«Модомики одамлар ифторни тез қилишар экан, дин устун бўлур. Чунки яҳудий ва насронийлар уни кечга сурурлар», дейилган.

Термизий ва Аҳмаднинг ривоятларида эса: 

«Аллоҳ азза ва жалла «Мен учун бандаларимнинг энг маҳбуби ифторни тезроқ қиладиганидир», деди», дейилган.

Шарҳ: Ушбу ривоятларда вақт бўлиши билан дарҳол ифторлик қилишга тарғиб этилмоқда ва бу туфайли қуйидагича яхшиликлар бўлиши ваъда қилинмоқда.

1. Кишиларнинг хайрда бардавом бўлишлари.

2. Ислом динининг устун бўлиши.

3. Аллоҳ таоло учун маҳбуб бандалардан бўлиш. Шунинг учун ифтор вақти кириши билан дарҳол оғизни очишга одатланишимиз лозим.

«Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида тайёрланди

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ушбу буюк мавсум ва муборак ой оламларнинг Роббиси томонидан хато ва янглишишларни кечириб, мағфират қилиш, ҳамда гуноҳ ва маъсиятлардан тавба қилиш учун давоми...

4623 17:00 / 01.04.2023
Дин борлиқдаги Олий кучларга ҳақиқий дахлдорликдир, трансцендентликка яъни қалб даражасида мавжуд бўлган охират билан боғлиқ воқеликка уланишдир. Монотеистик давоми...

3251 17:53 / 03.06.2018
. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Баъзи рўзадорлар борки, уларга рўзаси учун очликдан ўзга давоми...

1701 08:00 / 21.04.2021
Фитр садақаси садақаи фитр ҳур, мусулмон ва ўсмаса ҳам закот нисобига эга бўлган одамга вожиб бўлади. Бир кишининг нисобга етган моли бўлиб, у ўсадиган бўлса, закот давоми...

3996 17:20 / 31.05.2018