1445 йил 10 зулқаъда | 2024 йил 18 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Хом гапга пишиқ жавоб. Савобни сиз берасизми ёки мен?..

12:30 / 15.04.2021 8354 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Устоз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳи алайҳи катта бир йиғинда ўтирсалар, маҳмадона ҳожи акалардан бири: «Ҳазрат!» деб гап бошлабди.

«Мен бир саволни олтита домладан сўрадим, лекин жавоб тополмадим. Еттинчисидан сўраган эдим, жавоб берди. Яна бир масалани бешта домладан сўрадим, жавоб беролмадилар, олтинчисидан сўраган эдим, жавоб берди». «Энди шу десангиз бир масала бор. Тўртта домладан сўраганман ҳеч қандай жавоб йўқ. Насиб бўлиб мана сиз билан ўтирибмиз. Фурсатдан фойдаланиб шу саволни сиздан сўрасам нима дейсиз?» дебди.

Ҳазрат: «Энди бу маҳмадона ҳожи ҳаммани ўзини оғзига қаратиб, нима сўрамоқчи бўлаётган экан, деб ҳар хил хаёлга бордим. Бир оздан кейин қани майли, сўрангчи дедим» дедилар.

Ҳожи ака: «Ҳазрат! Мана китобларда ўқиганмиз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларида «Ким жамоат билан намоз ўқиса, йигирма беш ёки йигирма етти баробар савоб бўлади», дейилган. Энди мен ҳайронман, ҳеч ақлим етмаяпти, шунча савобни Аллоҳ таоло бўлиб-бўлиб берадими ёки яхлит берадими?» дебди.

Шунда Ҳазрат у ҳожи акага бошқача бир қараш билан, виқор ва салобат билан туриб: «Ҳой, ҳожи ака! Ўша савобни сиз берасизми ё мен бераманми ёки Аллоҳ берадими?» дебдилар. Ҳожи ака Ҳазратнинг важоҳату салобатларидан чўчиб кетиб, шоша-пиша, «Йўқ, ҳазрат, ундоқ эмас. Албатта, Аллоҳ беради» дебди. Ҳазрат эса: «Шундоқ экан, сўраб нима қиласиз? Савобни берувчи Аллоҳнинг ўзи, хоҳлагандек қилиб беради. Сизга буни нима қизиғи бор» дебдилар. Шундан кейин ҳожи ака мажлисни охиригача чурқ этмасдан, жим ўтирибди.

Исҳоқжон Бегматов домла хотираларидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Айтиб ўтганимиздек, Дажжолнинг қадами барча шаҳар ва қишлоқларга етади. Лекин муқаддас шаҳарлар бўлмиш Макка ва Мадина бундан мустасно.Макка ndash Аллоҳнинг шаҳри, давоми...

4755 21:30 / 10.02.2019
Ашраф Алий Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ мавъизаларининг бирида ушбу ҳикояни келтирганлар.Инглизлар Ҳиндистонга бостириб келишганида улардан бири ўзига катта давоми...

1745 16:30 / 07.10.2019
Аксарият оилаларда қиз фарзанднинг дунёга келишини ўғилчалик катта хурсандчилик билан кутиб олинмайди. Жоҳилият даврига хос бундай қарашларга Ислом дини келиши давоми...

1623 13:00 / 23.11.2021
Рамазон ойи ҳам яқинлашиб қолди. Бу ойнинг улуғлиги кўпчиликка маълум. Бу ойда бажариладиган амалларнинг савоби бошқа ойларга қараганда кўпайтириб берилишини давоми...

2928 12:30 / 01.05.2019
Аудиолар

121543 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43026 14:35 / 11.08.2021