1445 йил 6 зулқаъда | 2024 йил 14 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Кордова» катта масжиди

11:00 / 05.04.2021 1859 pdf Ўқиш режими + -

Кордова Испаниядаги меъморий ёдгорлик. Жаҳондаги қадимий энг йирик масжидлардан бири. Ушбу масжид асрлар давомида барпо этилган бўлиб, ҳар гал кенгайтириб борилган. Бинонинг асосий ўзаги — масжиднинг ҳозирги шимолий-ғарбий қисми (11 нефли, 12 равокли) 786 йилда қурилган. Аҳоли сони тез ўсиб бораётган пойтахт учун масжид кичиклик қилгани сабабли 961-966-йиллар жанубий томон кенгайтирилган. Мармар устунлар билан безатилган баланд минора қад кўтарган. Икки қўшимча ва 8 нефли ягона бино қурилган. 987-88 йиллар масжид шарқ томон (22 250 м2) қарата кенгайтирилган. Шу тарзда у ўзининг катта умумий тарихига эга. Ҳар бир кенгайтирилиш давомида миноралар кўринишидаги 2 қават равоқлар қурилмаси сақланиб қолган. Тузилишида араб меъморлиги анъаналари мужассам. Катта зали 19 нефли, 600 дан ортиқ устунлар жойлаштирилган. 2 қаватли равоқлар устунлар қаторига таянган (баъзи устунлар Византия ва бошқа жойлардан келтирилган). Равоқларнинг бир қатори тақасимон,  иккинчи қатори ёйсимон безакли бўлиб, улар равоқнинг мутаносиблигига бўйсунган. Гумбаз ости бағаллари 3 ва 5 қатламли, доирасимон шаклдаги мураккаб тузилишга эга бўлиб, ўзаро равоқлар билан кесишган. Бағал ва равоқлар гирих ҳандасий нақшлар билан безатилган. Кордова катта масжидининг ён томонида христиан капелласи (13 аср) вужудга келган. Кордова катта масжиди испанмағриб меъморий йўналишидаги ўзига хос услубга эгадир.

Энди испаниядаги Кордова шаҳарчаси ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз.

Кордова – Андалусиядаги ниҳоятда қизиқарли, катта бўлмаган, бироқ гавжум ва шинам шаҳарча. У турли маданият ва урф-одатларни ўзида мужассамлаштирган ҳамда унга ташриф буюрувчиларнинг кўнглидан жой олишга улгурган. Қачонлардир Кордова Ислом цивилизациясининг маркази ҳисобланган!

Кордова – катталиги ва аҳолиси бўйича Андалусиянинг учинчи шаҳри.

Кордовага эрамиздан аввалги 8 асрда асос солинган. Ушбу давр мобайнида у турли цивилизация ва қиролликлар таркибига кирган, жумладан мавр, рим, насроний ва ҳоказо. Бугунги кунда бу ерга турли миллат ва дин вакиллари ташриф буюришади.

Ўзининг юксак чўққисига Кордова 10 асрда, Кордова халифалиги даврида эришган.

10 асрда Кордовада 1 миллионга яқин киши истиқомат қилган ва у ерда университет фаолият юритган бўлиб, у ўша вақтда Европадаги ягона университет бўлган.

Испанларнинг ўзи Кордовани КордоБа деб аташади.

Кордова масжидини дунёнинг 8 мўъжизаси ва Испаниянинг 12 мўъжизаси дейишади.

Ўрта асрларда «Кордова» масжиди дунёда катталиги бўйича иккинчи ўринда турган.

1236 йилда маврлар Кордовадан қувғин қилинганларида, Мескита насронийлар ибодатхонасига айлантирилган. Кейинроқ, император Карл V бундан афсусланиб: «Сиз бошқа ерда ҳам қурса бўладиган бинони қурдингиз ва дунёдаги ягона бўлган бинони вайрон қилдингиз», деган.

Мескита бутун Андалусиянинг тимсоли ҳисобланади.

Кордованинг яҳудийлар истиқомат қиладиган кварталида Испаниянинг энг қадимий синагогаларидан бири жойлашган.

Кордовадан 8 километр узоқликда Мадина ас-Сахара сарой комплекси (10 аср) жойлашган бўлиб, у ерда ҳали ҳам қазилма ишлари олиб борилмоқда. Бу ерда Кордова халифалигига оид қимматбаҳо бойликлар қидирилмоқда!

Кордовада Халифа ҳаммомлари ҳам сақланиб қолган.

Алькасар саройида қиролича Изабелла Кастильская Христофор Колумбни қабул қилган ва айнан шу ерда улар Ҳиндистонга қилинажак сафар режаларини муҳокама қилишган!

Кордовада файласуф Сенека туғилган.

Кордовадаги энг яхши сувенир – араб ёзуви туширилган кулолчилик буюмлари.

Фойдаланилган манбалар:

qomus.info

tatil.uz

Мавзуга оид мақолалар
Юртимизга замонамизнинг машҳур алломалари ndash шайх, доктор Муҳаммад Холид Хорса ҳамда шайх, доктор Аҳмад Муҳаммад Фодил ҳазратлари ташриф буюрдилар. Куни кеча давоми...

3748 15:37 / 05.06.2022
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш бутун дунё мусулмонлари билан бирдамлик изҳор этиб, Қуръони каримнинг таҳқирланишини қоралади, деб давоми...

853 01:09 / 26.07.2023
Ўзбекистоннинг Жиддадаги янги Бош консули Нодиржон Турғунов кеча Саудия Арабистони ташқи ишлар вазирлиги ваколатхонаси бош директори Мазен алҲамали билан давоми...

1155 13:50 / 30.09.2021
Саудия Арабистони Умра зиёрати учун халқаро парвозларни вақтинча тўхтатди. Бу ҳақда ахбар альявм нашри хабар берди.Бунга бир қатор мамлакатларда давоми...

1131 16:00 / 21.12.2020
Аудиолар

121321 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42830 14:35 / 11.08.2021