1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Қалбимизнинг басийрат кўзини қандай очамиз?!

17:30 / 26.03.2021 1968 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳақиқатларни билиб, басийрат кўзи билан кўришдан тўсувчи икки сабабни Пайғамбар алайҳиссалом қуйидаги ҳадисда зикр қилганлар.

«Агар қалбларингиз (дунёга машғул бўлиб, Аллоҳдан узилиш каби нарсалар билан) пароканда бўлмаганида ва (ботил ва кераксиз) сўзларни кўпайтирмаганида, аниқки мен эшитган нарсаларни эшитган бўлардингиз», деб айтганлар.

Имом Аҳмад ривояти.                                  

Аллоҳ кимга ҳикмат ва қалб кўзи очилишини насиб қилишини истаса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу сўзларига амал қилсин. Шунда унинг пароканда қалби Аллоҳга боғланади ва эҳтиёж тушган сўзларни гапиради холос. Агар тили қалби билан жам бўлгани ҳолда зикрга машғул бўлса, иншааллоҳ, юқорида истаган нарсаси унга насиб қилади.

Изоҳ: – Арабча «басийрат» сўзи «ақл-идрок», «заковат», «қалб кўзи», «тажриба», «ҳужжат», «ибрат» каби маъноларни англатади.

Басийрат соҳибида қалб кўзи очилиб, бу олам ва борлиқни олдингига нисбатан бошқача идрок этади, бу оламнинг сир ва жумбоқлари моҳиятини англайди.

Манба: arabic.uz

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аббос ибн Аҳмад ибн Тулуннинг котиби Абдуллоҳ ибн Қосим айтади .Ярим кечаси Аҳмад ибн Тулун мени чақиртирди. Мен юрак ҳовучлаб, қўрқаписа қоровулнинг ортидан давоми...

2410 07:11 / 02.08.2019
Муаллақот соҳибларидан саналувчи, жоҳилият даврининг буюк ва машҳур шоирларидан бири бўлмиш Зуҳайр ибн Абу Сулмонинг ажойиб бир байти бор Яъни .Кимки давоми...

3084 11:00 / 17.10.2020
Абу Мусо ўлими яқинлашганини сезиб, хизматкорларини чақирди. Уларга .Бориб, мен учун қабр кавланглар, чуқурроқ қилинглар,, деди. Хизматкорлар қабрни кавлаб, қайтиб давоми...

3001 07:40 / 06.04.2019
Сулаймон ибн Абдулмалик Мадинага келди. Умар ибн Абдулазиз у ерда хизматда эди. Сулаймон ибн Абдулмалик одамларга пешин намозини ўқиб бериб, сўнг меҳробга суянди. давоми...

3403 07:10 / 26.04.2019