1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Ўқув имтиҳонларида фирибгарлик қилиш

05:00 / 04.03.2017 2770 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол: ўқишга ёки мансабга оид ёхуд шунга ўхшаш ишлардаги имтиҳонларда фирибгарлик қиладиган кишилар ҳақида диннинг ҳукми қандай? Бизга жавоб берсангиз. Аллоҳ сизни яхшилик билан мукофотласин!



Жавоб: Оламларнинг парвардигори бўлган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин! Расулларнинг энг улуғи, жанобимиз Муҳаммадга, у зотнинг барча оли асҳобларига салоту саломлар бўлсин! Аммо баъд:

Ислом фирибгарликнинг барча турларини ёмон кўради ва савдо-сотиқдаги  ҳамда инсонлар аро бўладиган бошқа турдаги муомалаларда унинг барча кўринишларини ҳаром қилган. У,  моддий бўлсин ёки маънавий, барча муомалаларда фирибгарлик қилгувчидан олисдадир. Бу нарса Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу сўзларида аниқ ифодасини топган: “Ким бизга фирибгарлик қилса, бас, у бизлардан эмасдир”. Мусулмон киши барча ишларида тўғриликни лозим тутишга буюрилгандир. Чунки, у Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек, жаннатга етаклайдиган яхшиликдир: “Сиз ўзингизга тўғриликни лозим тутинг. Чунки, тўғрилик яхшиликка етаклайди ва албатта яхшилик жаннатга етаклайди. Киши (сўзи ва амалида) тўғри бўлишда ва тўғриликни қасд қилишда бардавом бўлар экан ҳатто Аллоҳнинг наздида сиддиқ деб ёзилади”. Ана шу мансаб дунёдаги ҳар қандай мансабдан кўра бебаҳодир.

Аллоҳ бир ишни ҳаром қилар экан у ишни қилмоқлик маъсиятдир. Бундай ишда иштирок қилиш гуноҳ ва душманлик йўлида ҳамкорлик қилиш қабилидандир. Бинобарин, фирибгарлик қилгувчи бир маъсиятга қўл ургувчи бўлар экан демак, фирибгарликда унга кўмакчи бўлган киши гуноҳда унга шерикдир. Шунингдек у ўзгаларнинг ҳаққига тажовуз қилгувчи ҳам ҳисобланади. Чунки имтиҳонлар заковат соҳибини эси пастдан ажратиб олишлик учун, ғайратлини  дангасадан ва дарс қилгувчини бепарво(ўқувчи)дан ажратиб олишлик учун йўлга қўйилган. Ахир иш бажаргувчи заковатли инсон бепарво эси паст одам билан қандай қилиб баробар бўлсин? Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

“Йўқ! Биз иймон келтириб, солиҳ амаллар қилганларни ер юзида бузғунчилик қилувчилар каби қилармидик?! Йўқ! Биз тақводорларни фожирлар каби қилармидик?!”(Сод сураси: 28), “Сен: «Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлармиди?!» деб айт.” (Зумар сураси: 9)

Ўқишга  ёки мансабга ё бундан бошқа ишлардаги имтиҳонларда фирибгарлик қилишнинг кенг тарқалиши ахлоқсизлик ва разил ишлардан биридир. Зеро бу иш масъулларни алдашдир, жамиятга зулм қилишдир, давлатга зулм қилишдир. Шунингдек у жамият учун хатардир. Чунки унда ғайратли инсон билан ғайратсиз инсон баробар бўлиб қолади. Ҳатто ғайратсиз киши ўзи унга муносиб бўлмаган бирор мансаб ёки амалда ғайратли инсондан, эси паст киши  закийдан ўзиб кетиши ҳам мумкин. Ботил аҳли раҳбарлик қиладиган, ҳақиқат аҳли зиён кўрадиган ва ишлар ўз эгаларидан бошқаларга топшириладиган жамият қандай қилиб ҳаёт кечириши ва кучга тўлиши мумкин? Ахир у мезонларни ўзгартириб, омонатни зое қилишку! Ҳадиси шарифда келади: “Бас, агар омонат зое қилинса, у ҳолда Соат (Қиёмат)ни кутгин”. “Унинг зое қилиниши қандай?” дейилди. У зот дедилар: “Агар иш ўз аҳлидан бошқаларга топшириладиган бўлса, бас, Соатни кутгин”. Бухорий ривоят қилган.

Агар фирибгар одам фирибгарлик йўли билан шаҳодатнома олса ёки бирор мансабга эга бўлса, унинг оладиган ойлик маоши унинг учун ҳаром бўлиши хавфи бордир. Чунки у ўзи ҳақли бўлмаган ҳолда уни олади. Чунки у ўзини ана шу мансабга муносиб қиладиган даражага ҳақиқатда етмаган бўлади. Бинобарин унинг маош олиши молни ноҳақ йўл билан ейиш бўлади. Эҳтимол, Аллоҳ таолонинг ушбу сўзи унга тўғри ҳам келиб қолар: 

“Қилганларига хурсанд бўлиб, қилмаганларига мақталишни суядиганларни азобдан нажотда деб ҳисоблама. Уларга аламли азоб бор!”(Оли Имрон сураси: 188)

Шунинг учун ҳам биз бирор мансабни уни шу амалга лойиқ қиладиган ишларда фирибгарлик қилиш йўли билан қўлга киритган кишига ҳақиқий шаҳодатнома олишга ҳаракат қилишни ёки ўзида йўқ бўлган нарсани талаб қилмайдиган бошқа бир амални излашни тавсия қиламиз. Шунингдек, унга Аллоҳдан тақво қилишни ва Унинг Ўзи: “Ким Аллоҳга тақво қилса, У зот унинг йўлини очиб қўюр. Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур”, (Талоқ сураси:2 -3) деб марҳамат қилгани каби токи Аллоҳ унинг ишида осонлик қилиб бергунича сабрли бўлишни ҳам тавсия қиламиз. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Албатта, Муқаддас Руҳ (Жаброил алайҳиссалом) менинг қалбимга илҳом қилдики, ҳеч бир жон ўз ажалини тугал қилмагунигача ва ўз ризқини батамом еб бўлмагунигача ҳаргиз ўлмайди. Шундай экан (ризқни) талабида ҳалол бўлингиз. Ризқнинг  кеч қолиши сизлардан  бирингизни уни маъсият билан талаб қилишга ундаб қўймасин. Чунки, Аллоҳнинг ҳузуридаги нарса (ризқу насиба ва бошқалар)га фақатгина Унга итоат қилиш билан эришилади”. Ҳадисни Албоний саҳиҳ деган.


Шайх Юсуф Қаразовий

Алоуддин Хофий таржимаси



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мисвок ишлатиш фақат таҳорат ва намоз билан боғлиқ эмас. Балки яна кўп ҳолатларда мисвок ишлатиш мустаҳабдир1. Қўҳистонийrdquoда айтилишича, мисвок таҳоратга хос давоми...

3292 05:00 / 18.01.2017
. . . . . . Нифос болатуғилгандан кейин келадиган қондир. Унинг озининг чегараси йўқ. Кўпи қирқ кун. У эгизакларнинг онаси учун, Муҳаммадга хилоф давоми...

2230 13:00 / 18.02.2021
Ибн Аббос розийаллоҳу анҳумо айтадилар .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларга тақлид қилувчи эркакларни ва эркакларга тақлид қилувчи аёлларни давоми...

6573 05:00 / 03.03.2017
Ушбу ўн тўрт оятдан бирини тиловат қилган ёки эшитган кишига сажда қилиш вожиб бўлади. 1. Аъроф сурасининг охиридаги 206оят. 2. Раъд сурасидаги 15оят. 3. Наҳл давоми...

960 19:00 / 27.07.2023