1445 йил 6 зулқаъда | 2024 йил 14 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Омманинг молидан эҳтиёт бўлинг!

19:40 / 23.03.2021 1655 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳайбарни фатҳ қилиб кўп ўлжага эга бўлдилар. Уларни саҳобалар ўртасида тақсим қилдилар. Сўнг Мадинага қараб йўл олдилар. Қайтаётиб йўлда Водий Қуро номли жойда тўхтадилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Мидъам исмли қуллари бор эди. Мидъам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юкларини тушираётганида қаердандир дайди ўқ келиб унга тегди ва у вафот қилди. Ўқни ким отганини ҳеч ким билмай қолди. Кишилар:

«Унга шаҳидлик муборак бўлсин!», дейишди.

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Йўқ! Аллоҳга қасамки, Ҳайбарда тақсимланмаган ўлжадан яширинча олган чопони унинг устида олов бўлиб ёнаяпти!», дедилар.

Мидъам жиҳод қиламан деб чиққан эди. Ҳайбарда мусулмонлар ғалаба қозонишгач, ҳамма саҳобалар ўлжани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни тақсимлаб беришлари учун у зотнинг олдиларига жамлай бошлашди. Шунда Мидъам бир чопонни ўғирлаб уни яширган эди. У чопон унинг азобланишига сабаб бўлди. Зеро, у барча мусулмонларнинг моли эди. Мидъам эса уни ўзиники қилиб олган эди.

Омманинг молини ўзлаштириб олиш мумкин эмас. Уни шахсий манфаат учун ишлатиб бўлмайди. Йўқса омманинг моли Мидъамни куйдиргани каби кишининг куйишига сабаб бўлади.

Омманинг мулки бўлмиш кўчадан уйини кенгайтириш учун бир метр қўшиб олган киши гўё дўзахдан бир қисм олган билан тенгдир.

Сайлгоҳлардаги ўриндиқлар омманинг мулкидир. Ким уларни ўзлаштириб олса дўзахдан бир қисм ўзлаштириб олгандир.

Умумий кутубхонадаги китоблар, вазирлик ва ҳукумат доираларидаги анжомлар, компьютерлар, қоғоз-қаламлар омманинг мулкидир. Ким уларни ўзлаштириб олса дўзахдан бир парчани ўзлаштириб олибди.

Булар кичкина ишлар эди. Энди катта ишлардачи?!

Йўл қуришдаги қурилиш хомашёларини ўзлаштириш, кўприк қуришда ишлатиладиган арматура ва цементни ўзлаштириш, ҳукумат биноларини қуришда ишлатиладиган қурилиш молларини ўзлаштириш дўзахдан бир парча ўзлаштиришдир. Улар ҳукуматни эмас, аслида миллатни ва ватанни ўғирлашди.

Аллоҳ таоло Ўзи билан бандалари ўртасидаги гуноҳлар учун раҳмли ва мағфиратли зотдир. Истаса кечирар балки. Аммо иш бандалар ҳаққи ва омманинг моли томонга қараб кетар экан, Унинг ОДИЛлигини ҳам унутмаслик лозим бўлади. Ҳақларни ўз эгаларига олиб бериши ҳам Унинг адолатидандир. Инсонларнинг хусусий ва умумий ҳаққидан эҳтиёт бўлайлик.

 Ҳеч қачон бировнинг шахсий ўриндиғини олиш ҳаром-у, эгаси йўқлиги учун омманикини олиш ҳалол деб ўйламанг. Аксинча, омманинг молига омма хўжайин. Уни ўғирлаш омманинг молини ўғирлашдир. Қиёматда хусуматчингиз кўпаяди!

Абдулқодир Полвонов тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муҳаммад ибн Куносадан ривоят қилинади .Зарр ибн Умар Ҳамадоний тўсатдан вафот этиб қолди. Буни эшитган қариндошлари Заррнинг отаси олдига уввос солиб йиғлаб давоми...

2586 07:00 / 21.05.2019
Ислом иқтисодиётига киришУшбу асар Муҳаммад Тақий Усмонийнинг ислом иқтисодиёти приципларига бағишланган мақолаларидан ташкил топган. Шайх Муҳаммад Тақий давоми...

2093 17:40 / 18.04.2019
....Исломни Ғарб жамиятидаги кўп маънавий касалликларга дори сифатида фойдаланиш мумкин ва шундай қилиш ҳам керак. Шунинг учун Ислом ХХI асрда етакчи руҳий куч давоми...

1570 19:00 / 09.04.2021
Имом ибн Қайюм роҳматуллоҳи алайҳ .Мадарижус соликийн, номли китобларида вақтни қизғаниш ва унинг кўп ишларни ўз ичига қамраб олиши ҳақида сўз юритиб, давоми...

2325 21:45 / 20.01.2019
Аудиолар

121357 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42864 14:35 / 11.08.2021