1445 йил 6 зулқаъда | 2024 йил 14 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Яманда Қуръон миллий мусобақаси бошланди

08:00 / 18.03.2021 1243 pdf Ўқиш режими + -

15 март куни Яманда 17 миллий Қуръон мусобақаси бошланди.

Seba Net хабарига кўра, Қуръон бўйича мусобақа Яманнинг Қуръонни ёд олиш департаменти ва Таъсир вазирлиги томонидан мувофиқлаштирилди. Мусобақа 20 кун давом этади. Мусобақада иштирок этиш учун Яманнинг турли вилоятларидан 200 нафар аёл ва эркаклар танлаб олинади.

Мусобақанинг очилиш маросимида Сано Бош вазирнинг хизматлар ва ривожланиши бўйича ўринбосари Ҳусайн Мақбули Қуръони Карим ҳақида маълумот бериб ўтди.

Яман Умумий Жамғарма Бошқармаси бошлиғи Аллама Абдул Мажид ал-Хусий шундай деган: «Ислом умматининг нажоти Қуръонга риоя қилиш орқали амалга оширилади. Қуръон Ислом умматлари учун Ислом душманларини йўқ қилиш йўлидир. Авваллари баъзи мактаблар ва марказлар Қуръонга бағишланган деб даъво қилган ва натижада ўзининг бузуқ ғояларини амалга оширган. Оқибатда улар 6 йиллик уруш пайтида Яманда ўзларининг танклари ва жангчилари билан бегуноҳ одамларни ўлдирдилар ва ўша мамлакат инфратузилмасини йўқ қилдилар».

Яман жамғармаси бюроси раҳбари мактабларда янги авлодларга Қуръон тушунчаларини ёд олишга ўргатишни рағбатлантираётганини, Қуръон ўргатишнинг мавқеи ва аҳамиятини нишонлаш учун Қуръон мусобақаларини ўтказишга содиқлигини таъкидлаган.

Хуршид Маъруф тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Рабиул аввал ойи мўминмусулмонлар учун ўзгача севимли ойдир. Зеро, бу ойда оламлар саййиди Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топганлар. Бу ойда давоми...

1993 13:49 / 26.10.2019
Имом Мотуридий халқаро илмийтадқиқот маркази қошидаги .Халқаро илмий ҳайъати,нинг дастлабки йиғилиши жорий йилнинг 17 март куни, соат 1400 да онлайн тарзда давоми...

792 20:24 / 16.03.2021
Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмийтадқиқот маркази қуйидаги йўналишларда танлов эълон қилади.Имом Мотуридий давоми...

1175 10:16 / 29.05.2021
Аудиолар

121345 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42853 14:35 / 11.08.2021