1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Исломда инсонлар билан мулоқотда тинчлик биринчи ўринда

16:30 / 16.03.2021 1221 pdf Ўқиш режими + -

Миср Араб Республикаси Бош имоми, «Ал-Азҳар» диний мажмуаси раҳбари, шайх Аҳмад Муҳаммад Тоййиб шанба куни бўлиб ўтган Дин ишлари Олий Кенгашининг 31-Халқаро конференциясида сўзлаган нутқида: «Ислом динида инсонлар билан мулоқотда тинчлик асосий ўринда туради», дея таъкидлаб ўтган.

English.ahram.org.eg/NewsContent манбасининг хабарига кўра, 13-14 март кунлари Қоҳира мезбонлик қиладиган конференция давомида Ал-Азҳар шайхининг ўринбосари Муҳаммад Ал-Довайний Ал-Тоййибнинг фикрларини «Динлар ва маданиятлараро мулоқот», дея номлади.

Миср Дин ишлари вазири Муҳаммад Мухтор ва Муфти Шавқий Алламлар ҳам ушбу конференцияда иштирок этишди.

Муҳаммад Тоййиб сўзларига кўра, икки инсон ўртасидаги мулоқот тиллар ва ирқларнинг мувофиқлигига кўра амалга ошади. Бундан ташқари мулоқотнинг кўнгилдагидек кечиши, мавзу юзасидан икки инсон фикрларининг мос келишидир, деган мулоҳазаларни ҳам билдириб ўтди.

Ал-Довайний шайхнинг фикрларини қўллаб-қувватлаб, «Инсонларни Аллоҳ йўлига даъват этиш оқиллик билан, мукаммал йўл-йўриқ асосида ҳамда қалбга озор етказмайдиган сўзлар орқали амалга оширилиши керак», дея ўз фикрини билдирган.

«Ислом динга даъват йўлида ҳар қандай қуролли зўравонлик ва таҳдидларни ҳамда инсонларнинг моддияти ва соғлигини мажбуран сафарбар этилишини қатъий инкор этади. Қуръонда «Динда мажбурлаш йўқдир», дейди Ал-Тоййиб.

Улуғ имом Қуръонда тинчлик ва шу маънодаги сўзлар 140 ўринда, уруш ва шу маънодаги сўзлар эса атиги 6 ўринда келганини изоҳлаб берди.

Муҳаммад Тоййиб Ислом дини дунёдаги ҳар қандай жабҳада тинчликка асосланиб иш юритишини яна бир бор таъкидлаб ўтди.

«Агар қаердадир дин қон тўкиш ва тажовузкорликни оқлаши ҳақида эшитиб қолсангиз, билингки, бу каззобларнинг сўзи», деб қўшимча қилди шайх.

Таржимон: Зуҳра Зокирова 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Британия тиббиёт компанияси ҳижоб кийган тиббиёт ходимларининг санитария ҳолатини сақлашга, уларга коронавирус пандемиясига қарши курашишда ёрдам бериш учун давоми...

1675 09:00 / 31.03.2021
Индонезия уламолар кенгашининг Жанубий Сулавеси провинцияси бўлинмаси раҳбари Ҳожи Нажмиддин бошчилигидаги делегация Тошкент ислом институтига ташриф давоми...

499 17:39 / 07.12.2023
Жорий йилнинг 1011 октябрь кунлари Қозоғистон Республикасининг Остона шаҳрида Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг VI қурултойи съезди бўлиб ўтади. Ушбу давоми...

2434 20:05 / 09.10.2018
Маълумки мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида карантин тартиблари жорий этилган. Шунга кўра таълим муассасаларида давоми...

1883 11:30 / 15.05.2020
Аудиолар

121495 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42988 14:35 / 11.08.2021