1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Қозон шаҳрида ёш мусулмонлар масжидларни тозалашга чиқишади

18:30 / 27.02.2021 1158 pdf Ўқиш режими + -

ДУМ РТ кўнгиллилари Рамазон ойи яқинлашиб келаётгани муносабати билан «Тоза масжид» акция лойиҳасини режалаштириб, республика масжидларини тозалашга киришдилар. Ҳар шанба куни кўнгиллилар Қозон шаҳридаги масжидлардан бирида ободонлаштириш куни ўтказадилар. Акция давомида бугунги кунгача йигитлар «Қозон Нури», «Салах», «Рамазон» масжидларини тоза ва обод қилишга муваффақ бўлишди.

Бу ҳафтатада, кўнгиллилар Габдрахим Утйз Имени шаҳридаги Қозон масжидида тозалаш кунини ўтказадилар. Дубравная ва Ричард Сорге кўчалари кесишмасида қурилаётган масжид атрофида чиқиндиларини олиб ташлаш ва тартибга солиш керак. Шу сабабдан бу ҳафта фақат йигитлар таклиф этилиши қайд этилган. «Тоза масжид» акциясига иш кийимида, ниқоб ва қўлқопда келиш талаб этилади.

Акцияда иштирок этиш учун 8 (843) 237-86-18 телефон рақамига қўнғироқ қилиб рўйхатдан ўтиш керак дея хабар беради Татаристон Республикаси Мусулмонлари Диний Бошқармасининг Ижтимоий ривожланиш бўлимига таяниб, Тожикистон Мусулмонлари Диний Бошқармаси матбуот хизмати.

Таржимон: Низомиддин

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Маълумки, фақиҳул аср, Мавлоно Холид Сайфуллоҳ Раҳмоний ҳазратлари 10март куни юртимизга ташриф буюрган эдилар.Жорий йилнинг 17 март куни Холид Сайфуллоҳ Раҳмоний давоми...

2130 14:55 / 17.03.2020
Англиянинг Лутон шаҳридан Мария Аслам Қуръони Каримни ёд олиш учун тинимсиз меҳнат қилиб, бутун дунё мусулмонлари қалбидан жой олди. Унинг Қуръон ўрганишга давоми...

2166 16:23 / 10.02.2022
Янги Ўзбекистонда илмфан, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларда кўп йиллар давомида ҳалол ва самарали меҳнат қилган нафақа ёшидаги юртдошларимизни давоми...

1573 08:00 / 27.08.2021
Туркияда истиқомат қилган япон олими Кайим Наоки Ямамото Истанбулдаги ватандош талабаларга Ислом дини асосларини ўргатмоқда. Бу ҳақда islam.ru нашри хабар берди. давоми...

1431 11:05 / 09.12.2021
Аудиолар

120886 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42456 14:35 / 11.08.2021