1445 йил 5 зулқаъда | 2024 йил 13 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Буюк Холиқнинг қудрати

11:00 / 26.02.2021 3344 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

سَنُرِيهِمْ ءَايَٰتِنَا فِى ٱلْءَافَاقِ وَفِىٓ أَنفُسِهِمْ حَتَّىٰ يَتَبَيَّنَ لَهُمْ أَنَّهُ ٱلْحَقُّ ۗ أَوَلَمْ يَكْفِ بِرَبِّكَ أَنَّهُۥ عَلَىٰ كُلِّ شَىْءٍۢ شَهِيدٌ

«Уларга ҳам уфқлардаги, ҳам ўзларидаги оят (белги)ларимизни яқинда кўрсатамиз. Токи, уларга унинг ҳақлиги равшан бўлсин. Роббинг ҳар бир нарсага шоҳид экани кифоя қилмасми?!» (Фуссилат сураси, 53-оят)

Аллоҳ таоло бу оятда бизни ўраб турган борлиқда ва танамизда Ўзининг борлигига ва бирлигига далолат қиладиган далиллар, ишораларни келажакда намоён қилишини баён этяпти. Ушбу далиллар, ишораларни ўрганган ва улар ҳақида тафаккур қилганларга Қуръони Каримнинг ҳақлиги ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳақ пайғамбарликлари ойдинлашади.

Аллоҳ таолонинг қудратига далолат қиладиган махлуқлардан бири қонимиздаги оққон таначаларидир.

Инсон қонидаги оққон таначалар лейкоцитлар деб аталади.

Ушбу расмда ўнгда оққон таначаси (лейкоцит), чапда қизилқон таначаси (эритроцит) акс этган.

Лейкоцитлар организмнинг ёт жисмлар кирган жойига етиб келиб, микроорганизмга яқинлашгач, сохта оёқлар чиқариб, уни ҳамма томондан ўраб олади ва ютиб юборади. Бу жараён фагоцитоз деб аталади.

Фагоцитозда фақат лейкоцитларгина эмас, балки организмдаги бошқа ҳужайралар ҳам иштирок этади. Бундай ҳужайралар макрофаглар дейилади. Лейкоцитлар, макрофаглар, қон ва тўқималардаги бошқа фаол моддалар фақат бактериялар ҳамда касаллик қўзғатувчи агентларни ютиб юбормай, балки организмни, Аллоҳ таолонинг фазли билан, жароҳат ёки касаллик туфайли нобуд бўлган ҳужайралардан, токсинлардан ҳам тозалайди.

Аллоҳ таоло танамиз ичида ана шундай ҳужайраларни яратиб қўйган ва уларга турли вазифаларни юклаган. Танамизга кирган ёт жисмлар бизнинг ҳалокатимизга сабаб бўлмаслиги учун лейкоцит ва бошқа ҳужайраларни ўша зарарли жисмларга қарши курашувчи қилиб қўйган.

Расмда оққон таначаларининг ёт жисмни ютиш жараёнининг микроскоп орқали олинган тасвири акс этган.

Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!

Манбалар:

Islom.uz

qomus.info

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади


Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Олимларни ҳайрон қолдирган бир тадқиқотда чумоли ўзини ва атрофини ажиб тарзда тозалаши маълум бўлди. У ўзини ва атрофини шу даражада тозалар эканки, биз давоми...

3605 09:08 / 18.06.2021
Бир кўрсатувда забардаст мусулмон олимлардан, асли геолог бўлган Зағлул Нажжор билан суҳбат бўлаётган эди. Бошловчи олимга Аллоҳ таоло Қуръони Каримда Соат давоми...

9412 15:05 / 04.07.2020
Иккинчи мақолаБурнимиз. Бурун ажойиб тарзда яратилган аъзо бўлиб, ичида устмауст жойлашган мугуз пластинкалар бор. Ҳаво ўша пластинкалар орасидан узоқ масофани давоми...

1969 15:00 / 09.02.2021
Аллоҳ таоло Мурсалот сурасида шундай марҳамат қилади.Ерни ўзига тортувчи қилиб қўймадикмиhellip тирикларни ва ўликларни, 2526оятлар.Яъни ер устида юрган тирикларни давоми...

7610 15:10 / 05.10.2020