1445 йил 12 зулқаъда | 2024 йил 20 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Қуръони Карим мусобақаси 1442» еттичи ҳафта саралаш босқичи якунланди

09:10 / 20.02.2021 788 pdf Ўқиш режими + -

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: «Қуръонни маҳорат билан тиловат қилувчи қори улуғ фаришталар билан бир мақомдадир, тили қийналиб тиловат қилувчига эса икки ажр бўлади».

Бухорий ва Муслим ривояти.

Устоз Зайниддин қори Муҳаммад Юсуф хотираларига бағишланган «Қуръони Карим мусобақаси – 1442» танлови 7-ҳафта саралаш босқичи ўз якунига етди.

Бу галги 7-ҳафта ҳифз йўналиши бўйича энг кучли қориларни танлаб олиш осон кечмади. Ҳакамлар ҳайъати томонидан жонли эфирда ҳифзи мустаҳкам қорилар саралаб олинди.

Биринчи ўринга 204,5 балл тўплаган Муҳамадёқуб Саидхонов сазовор бўлди.

Абдулносир Абдулмажидов эса 198.5 балл билан 2-ўринни забт этди.

180 балл тўплаган Олимхон Рашидхонов 3-ўринга лойиқ кўрилди. Биринчи ўрин соҳиби Муҳамадёқуб Саидхонов қоидага биноан рамазон ойида бўлиб ўтадиган суперфиналга йўлланмани қўлга киритди. Ғолибларга махсус совға ва сертификатлар топширилди.

«Тиловат» йўналиши бўйича эса мусобақа юксак мақомда бўлиб ўтди. Ўн иштирокчи орасидан аввалги уч ўрин эгалари аниқланди.

Биринчи ўринни олган андижонлик Муҳаммадшокир Насриддинов Раъд сурасинининг 19-25 оятларини гўзал тарзда тараннум этди. У 248,25 балл тўплаб, «Ҳидоя» тўплами, Қуръони карим ва Рамазон ойида бўладиган суперфиналга йўлланмани қўлга киритди.

Иккинчи ўринга муваффақ бўлган наманганлик Комилжон Турсунов Aнфол сурасининг 15-19 оятларини маромига етказиб қироат қилиб, 230,5 балл олди. Фарғоналик Aброржон Aбдуллаев эса Наҳл сурасининг 114-119 оятларини қироат қилиб, 223,25 балл билан учинчи ўринни забт этди.

Эслатиб ўтамиз, мусобақа шартларига киритилган янги тартибга биноан мураттаб қорилар ҳифз йўналишида ҳафта давомида @azonquronbot телеграм манзилида рўйхатдан ўтишлари мумкин. Ҳафта давомида ҳифз йўналишида рўйхатдан ўтган қорилар билан чоршанба куни суҳбат жараёнлари бўлиб ўтади ва иштирокчилар аниқланади. Тиловат йўналиши иштирокчилари эса ҳар душанба куни соат 8:00 дан 13:00 гача рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Манба
Azon.uz
Мавзуга оид мақолалар
2023 йил 4 январь Ўзбекистон мусулмонлари идораси Олий ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Олий ҳайъат аъзолари, Диний идора раҳбарияти, уламолар, давоми...

2855 14:13 / 04.01.2023
Қуръони карим доим илм ва таълимга тарғиб қилиб келган.Қуръонда .Назар солмайдиларми,, .Кўрмайдиларми,, .Тадаббур қилмайдиларми,, .Тафаккур қилмайдиларми,, .Ақлни давоми...

4863 09:30 / 25.09.2020
Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг Ҳужурот сурасининг 10оятида .Албатта, мўминлар биродардирлар..., деб марҳамат қилган. Ҳар бир мўмин Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи давоми...

1535 15:53 / 08.02.2023
Бугун, 29 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Республикамиздаги масжидларда фаолият юритаётган имомхатиблар ўртасида .Йил имоми ndash 2022, кўрик давоми...

1721 16:55 / 29.11.2022
Видеолар
Аудиолар

121660 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43111 14:35 / 11.08.2021