1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Президент: «Худога шукр, олдин азонлар эшитармидик...»

12:00 / 19.02.2021 1334 pdf Ўқиш режими + -

Куни кеча президент Шавкат Мирзиёев Намангандаги «Даштбоғ» кичик саноат зонасидаги корхоналарни кўрганидан кейин, маҳалладаги шароитларни кўздан кечириш учун хонадонлардан бирига ташриф буюрди. Президентни хонадон эгалари Исмоил Киргизов ва Малика Парпиева ҳамда уларнинг қўни-қўшнилари кутиб олишди.

– Мен кўпроқ оддий одамлар билан гаплашсам, сизларнинг кўзларингизга қарасам, ниятларингизни билсам, дейман, – дейди Шавкат Мирзиёев.

Илиқ мулоқот чоғида атрофдаги масжидлардан азон овози янгради.

«Худога шукр, олдин азонлар эшитармидик? Қандай қулоққа ёқимли!

Ҳамма нарса ёпиқ эди, кўп нарса мумкин эмас. «Мумкин эмас...» Нимага мумкин эмас? Нимага? Бу ҳам ўзлигимизни англаш, қадрият!

Ислом динини ўқиган, тўғри таҳлил қилган, тўғри йўл танлаган одам ҳеч қачон кам бўлмайди. Динимизнинг буюклигини, динимизнинг инсонпарварлигини, эзгулигини тараннум қилишимиз керак. Бу ҳам бизнинг эртанги кунимиз, ўзлигимиз, тарихимиз.

Имом Бухорий бобомиздек буюк аллома қаерда бор, қайси юртда бор? Мотуридий, Термизий, Марғилонийдек боболаримиз қаерда бор?

Мана, Тошкентда Ислом цивилизацияси марказини қурганимиз ҳам ўзлигимизни англаш учун. Ёшларимизга боболаринг ким эди, сен кимга муносиб бўлишинг керак, кимдан ўрнак олишинг керак деган саволларни кўндаланг қўйиш вақт-соати келди», – дея таъкидлади президент.

Халқимиз учун Исломнинг шиорларидан бўлган азонни яна овоз кучайтиргичлар орқали айтилишига рухсат берилиши миллионлаб мўмин мусулмонлар қалбини эритиб юборгани ҳеч кимга сир эмас. Бугун юртимизда фаолият юритиб келаётган масжидларнинг баланд минораларидан беш вақт баралла азон овозлари янграмоқда.

Бундан ташқари, юртимизда аввал ёпилган масжидлар қайта таъмирланиб очилмоқда ва янги замонавий масжидлар қурилмоқда. Ўзбекистон Мусулмонлар идорасининг маълумотларига кўра, сўнгги йилларда 40 та янги масжид очилган ва 500дан ортиғи қайта таъмирланган. 2021 йилнинг 26 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистондаги масжидлар сони 2081тани ташкил қилмоқда.

Мавзуга оид мақолалар
8 апрель куни И.Д. Воронин номидаги Мордовия Республика бирлашган ўлкашунослик музейининг кўргазмалар залида .Қуръон mdash уйғунлик жозибаси, кўргазмаси бўлиб давоми...

1295 09:08 / 05.04.2021
.Динни илм билан асра,.Абу Мансур МотуридийМаълумки, 2020 йил 35март кунлари Самарқанд шаҳрида буюк ватандошимиз калом илми равнақига улкан ҳисса қўшган Абу Мансур давоми...

2797 20:16 / 01.03.2020
Ойлар султони Рамазони шариф ташрифига саноқли кунлар қолди. Фазилатларга тўла мазкур ойнинг кечалари Қуръон карим хатми ила янада мунаввар бўлади. Бу йил ҳам давоми...

4045 12:30 / 04.05.2019
.Ўзбеккино, миллий агентлиги, .Ҳужжатли фильмлар киностудияси, ДУК режиссёр Мурод Одиловнинг .Ҳаёт қайиғи, номли ҳужжатли фильмини тақдим этади.Фильмда Ўзбекистон давоми...

3403 18:44 / 22.07.2018
Аудиолар

120809 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42374 14:35 / 11.08.2021