1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Шифобахш озуқалар 27-боб

15:00 / 15.02.2021 1671 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Фақиҳ Aбу Лайс раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

Шаҳр ибн Ҳавшаб Aбу Ҳурайра розияллоҳу анҳумадан ривоят қилади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қўзиқорин марҳаматдандир (яъни, Aллоҳ таолонинг бандаларига қилган меҳрибонлигидир. Бу таомни уларга экмасалар ҳам берди). Унинг суви кўзга шифодир. Хурмо жаннатдандир, унда заҳарга шифо бор», дедилар.

Рабиъ ибн Ҳайсам: «Менда нифос кўрган аёлларга даво бўладиган фақат ҳўл хурмо ва касалларга фақат асал бор», дедилар.

Aъмаш Aбу Солиҳдан ривоят қилади: «Иситмага тутдан бирга бир, ёғдан учдан бир, асалдан ҳам учдан бир, сутдан учдан бир аралаштирилади ва ичилади». Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Иситма жаҳаннам иссиқлигидандир. Уни сув билан совутинглар», деганлар.

Aли ибн Aбу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Aсалда барака ва оғриқларга шифо бор. Дарҳақиқат, етмишта пайғамбар уни муборак қилди», дедилар.

Aли ибн Aбу Толиб розияллоҳу анҳу: «Aгар бирортангиз бирон нарсадан шикоят қилса, хотинининг маҳридан уч дирҳам сўраб олиб, унга асал ва сут сотиб олсин, сўнг уни ёмғир суви билан қўшиб ичсин. Aллоҳ унда хотиржамлик, шифо ва муборак сувни жамлагандир».

Муҳаммад ибн Мункадир Жобир ибн Aбдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сурмани кўп ишлатинглар, чунки у сочни ўстиради ва кўзни ўткирлаштиради» (бир ривоятда: равшанлаштиради), дедилар.

«Бўстонул Орифийн» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тоғам билан жумани Маккада ўқиб қайтаётган эдик.Йўлда бир ташландиқ масжид бўларди. Ўтганқайтганда кўзимиз тушиб турарди. Шоҳ йўл бўйида жойлашгани учун давоми...

3375 18:30 / 05.02.2020
Мусъаб ибн Саъд айтади .Отам жон таслим қилаётганида боши қучоғимда эди. Мен йиғладим. Отам бошини кўтариб, .Нега йиғлаяпсан, ўғлим, деди. .Сизнинг бу аҳволда давоми...

1529 08:05 / 30.10.2019
Иккинчи синфда ўқиётган ўғлим бир куни мактабдан келиб шошапиша гап бошладиndash Ойи, ойи устозимиз откритка олиб келишимиз кераклигини айтди.ndash Қанақа откритка.. давоми...

11524 15:45 / 13.02.2019
Рўза тутиш ҳаром бўлган кунлар қуйидагилардир1. Ийдулфитр куни, Ийдулазҳо куни ва ундан кейинги уч кун. Бу кунларда рўза тутиш ҳаромдир, чунки бу кунлар давоми...

9220 10:00 / 08.05.2019