1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Осмонлару ердаги ҳамду санолар Аллоҳ учундир

10:08 / 10.02.2021 4966 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким тонг отганида:

 

فَسُبْحَانَ اللَّهِ حِينَ تُمْسُونَ وَحِينَ تُصْبِحُونَ (17) وَلَهُ الْحَمْدُ فِي السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ وَعَشِيًّا وَحِينَ تُظْهِرُونَ (18) يُخْرِجُ الْحَيَّ مِنَ الْمَيِّتِ وَيُخْرِجُ الْمَيِّتَ مِنَ الْحَيِّ وَيُحْيِ الْأَرْضَ بَعْدَ مَوْتِهَا وَكَذَلِكَ تُخْرَجُونَ (الروم - 19)

 

«Фасубҳаналлоҳи ҳийна тумсууна ва ҳийна тусбиҳун. Ва лаҳул ҳамду фис самавати вал арзи ва ъашиййан ва ҳийна тузҳирун. Йухрижул ҳаййа минал маййити ва йухрижул маййита минал ҳаййи ва йуҳйил арза баъда мавтиҳаа ва казалика тухрожун», деб айтса, шу кунги йўқотган нарсаларини топибди. Ким буларни кечки пайт айтса, тунда йўқотган нарсаларини топибди», дедилар.

Маъноси: «Кеч кираётганида, тонг отаётганида, оқшомда ва пешин пайтида Аллоҳга тасбиҳ айтинглар. Осмонлару ердаги ҳамду санолар У учундир. У ўликдан тирикни ва тирикдан ўликни чиқарур. Ва ерни ўлганидан кейин тирилтирур. Сизлар ҳам мана шундай тирилтирурсизлар» (Рум сураси, 17‑19-оятлар).

Бу ҳадисни Абу Довуд ривоят қилганлар, лекин Имом Бухорий уни «Тарихул-кабийр» ва «Китобу зуафо» номли китобларида заиф, деб айтганлар.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Умму Холид бинти Холид розияллоҳу анҳодан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хамийса беришди. У зот .Бу хамийсани кимга раво кўрасизлар, деб давоми...

3729 07:49 / 26.12.2018
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни масжидга кирсалар, Абу Умома деган ансорий саҳоба ўтирган давоми...

4720 07:00 / 27.03.2021
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйларига кундузи қайтсалар .Алҳамду лиллаҳиллазий давоми...

2763 08:31 / 05.01.2019
1. Мавзуни такрорлашдан олдин қуйидаги дуони ўқинг .Аллоҳумма, инний ас`алука фаҳман набиййийн, ва ҳифзал мурсалийнал муқорробийн. Аллоҳуммажъал алсинатанаа давоми...

2676 22:00 / 25.10.2022