1445 йил 10 зулқаъда | 2024 йил 18 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Арбаъин» танловининг биринчи куни якунланди

08:05 / 07.02.2021 1579 pdf Ўқиш режими + -

6 февраль куни «Ҳилол-нашр» нашриётининг мажлислар залида шеърият мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишлаб ташкил қилинган «Арбаъин» танловининг аёл-қизлар ўртасидаги мусобақаси ўтказилди.

Мусобақа Қуръони Карим тиловати билан бошланди. Хайрли дуолардан сўнг, «Арбаъин» танлови очиқ деб эълон қилинди. Мусобақа иштирокчиларини қуйидаги таркибдаги ҳакамлар ҳайъати баҳоладилар:

Марҳабо Каримова, шоира, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси. 

Муҳтарама Улуғова, шоира, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими.

Хосият Очилова, «Hijoma school va Target» ўқув маркази устозаси.

Фотима Солиҳ Ҳабибуллоҳ қизи.


Мусобақада қатнашиш учун рўйхатдан ўтган аёл-қизларимиз дастлаб саралаш босқичидан ўтишди. Танловда ҳар бир иштирокчининг чиқишлари ҳакамларимиз томонидан 100 баллик тизимда баҳолаб борилди. 

Танлов қуйидаги йўналишларда ўтказилди:

Биринчи йўналиш: ҳадисларнинг ўзбекча таржимаси ва тўртликларни ифодали ёддан айтиб бериш.

Ушбу йўналиш бўйича Тошкент вилоятидан Маҳлиё Шуҳратова биринчи ўринга сазовор бўлиб, ғолибамиз мусҳаф, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг «Тафсири Ҳилол» китоблари, «Ҳилол» журнали, диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Иккинчи ўрин эса Тошкент вилоятидан Шабнам Ғаниевага насиб этди. Ғолибага мусҳаф, «Одоблар хазинаси», «Ҳилол» журнали, диплом ва эсдалик совғалар топширилди.

Фахрли учинчи ўринни эса Тошкент шаҳридан Маҳфуза Мамажонова эгаллади. Бу ғолибамиз ҳам мусҳаф, «Руҳий тарбия», «Ҳилол» журнали, диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Иккинчи йўналиш: ҳадиснинг ўзбекча таржимаси ва арабча матни ҳамда уни ровийлари, шунингдек, тўртликларни ифодали ёд олган ҳолда айтиш бериш.

Ушбу йўналиш бўйича олий ўрин Тошкент шаҳридан 10 ёшли Тохирахон Аббосовага насиб этди. Ғолибамиз ушбу танловда иштироки билан барчага намуна бўлди десак, муболағба бўлмайди. Тохирахонга мусҳаф, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг «Тафсири Ҳилол» китоблари, «Ҳилол» журнали, диплом ва эсдалик совғалар топширилди.

Иккинчи ўринни эса Тошкент вилоятидан Гўзалой Алишерова эгаллади. Бу ғолибамизга мусҳаф, «Одоблар хазинаси», «Ҳилол» журнали, диплом ва эсдалик совғалар берилди.

Фахрли учинчи ўрин андижонлик ғолибамиз Оиша Мирзажоновага насиб этди. Учинчи ўрин соҳибасига мусҳаф, «Руҳий тарбия», «Ҳилол» журнали, диплом ва эсдалик совғалар топширилди.

Шунингдек, танловнинг барча иштирокчилари махсус эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

Ҳакамлар ҳайъатига ҳам Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан ўтказилган «Арбаъин» танловидаги хизматлари учун самимий миннатдорлик изҳор этилиб, islom.uz портали томонидан ташаккурномалар топширилди.

Мусобақани ёритишга оммавий ахборот воситалари ҳам жалб этилди. Хусусан, ахборот ҳамкоримиз «Kun.uz» cайти ҳамда «Менинг юртим» телеканали танловни кенг оммага ёритишда хизмат қилдилар.

Islom.uz портали раҳбарияти ҳамда ижодий жамоаси танловда қатнашган барча иштирокчиларга самимий миннатдорчилик билдиради.

Азизлар, эслатиб ўтамиз, эртага, 7 февраль куни танловимиз яна давом этади. Энди юқоридаги шартлар асосида икки йўналиш бўйича эркаклар ўртасидаги мусобақамиз бўлиб ўтади.

Мусобақага оид барча маълумотларни ижтимоий саҳифаларимизда кузатиб боринг!

Аллоҳ таоло барча хайрли ишларимизга Ўзи тавфиқ берсин!

Islom.uz сайти

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Республикамизнинг ҳар бир вилоятида Вақфrdquo хайрия жамоат фондининг вилоят филиаллари фаолият кўрсатиб келмоқда. Фонд томонидан юзлаб хайрия тадбирлари ташкил давоми...

1856 12:40 / 17.12.2018
Ўзбекистонда ҳаж мавсуми 2023 йил 4 июндан бошланади. Мамлакатимиздан Саудия Арабистонига шу йил 4 июндан 19 июнга қадар ҳар куни 4 та авиақатнов амалга давоми...

1247 10:11 / 28.05.2023
Судан пойтахти Хартум шаҳридаги баъзи жоме масжидларда Қуръон билан маънан яқинлашиш анжумани ташкил этилди. Бу ҳақда ЭльНилин ахборот агентлиги хабар берди. давоми...

1088 15:00 / 15.01.2021
Бугун, Ўзбекистон мусулмонлари идорасида 27 июнь ndash Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куниrdquo муносабати билан маърифий тадбир ўтказилди. Унда 100 га давоми...

1380 22:30 / 25.06.2021
Аудиолар

121537 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43022 14:35 / 11.08.2021