1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Аллоҳ сўраганимизни беради

11:00 / 22.07.2021 2164 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Саъид Саъд ибн Молик ибн Синон ал-Худрийдан ривоят қилинади: «Бир гуруҳ ансорийлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан (улуш) сўрашди. У зот уларга ато бердилар. Кейин яна сўрашди, яна бердилар. Ниҳоят, ҳузурларидаги нарса тугаб қолди. Қўлларидаги бор нарсани бериб бўлгач, «Бирорта яхшиликни сизларга бермай, олиб қолмайман. Аммо ким иффатталаб бўлса, Аллоҳ уни иффатли қилади. Ким беҳожатлик сўраса, Аллоҳ уни беҳожат қилади. Ким сабр изласа, Аллоҳ уни сабрли қилади. Зеро, ҳеч кимга сабрдан кенгроқ ва яхшироқ ато берилмаган», дедилар» (Муттафақун алайҳ).

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муҳаммад ибн Абулфараж айтади Рамазон ойида менга таом тайёрлайдиган хизматкор керак бўлиб қолди. Бозорда ранги сўлғин, озғин ва нимжон бир жорияни кўрдим. Унга давоми...

2890 07:00 / 13.12.2018
Зуҳайр ибн Абу Атийя айтади .Ўлим соати яқинлашгач, Аъло ибн Зиёд Адавий йиғладилар. Сабабини сўрашган эди, .Аллоҳга қасам, ўлимга тавба билан юзланмоқчи эдим,, деб давоми...

2197 08:00 / 08.02.2020
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Жума Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил қилинди. Уни Жаброил алайҳиссалом олиб тушдилар. Ўшанда давоми...

3904 07:00 / 21.12.2018
Отаси альцгеймер касаллиги билан оғриди. Ўғилданmdash Отанг ўзи сени унинг ўғли эканингни биладими, эсидами деб сўрашди. Шунда уmdash Бу муҳим эмас. Муҳими мен ҳалиям давоми...

1726 11:00 / 08.12.2020
Аудиолар

121495 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42988 14:35 / 11.08.2021