1445 йил 7 зулқаъда | 2024 йил 15 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Кўзи ожиз муаззин Брайл алифбосида Қуръондан дарс беради

16:00 / 13.01.2021 1288 pdf Ўқиш режими + -

Демиркент туманидаги «Куба» масжидининг муаззини Илёс Озкан, ўрта мактабда юқтирган «Бехчет» касаллиги сабаб 20 ёшида кўзи кўрмай қолди. 

Кўриш қобилияти бузилганига қарамай у Эрзинжан шаҳридаги «Имом Хатиб» номли ўрта мактабни тамомлади. Сўнгра Эрзурум вилоятидаги «Отатурк» университетининг илоҳиёт факультетида таҳсил олди.

У университетни тамомлаб, Эрзинжан вилоятидаги масжидлардан бирида иш бошлади ва 15 йилдан бери муаззин бўлиб фаолият кўрсатмоқда. Бугунги кунда Озкан кўпчилик мўмин мусулмонларга намуна бўлмоқда ва фидокорлиги билан қадрланмоқда.

Бундан ташқари у Брайл алифбосида Қуръондан дарс беради. Ҳаётининг кўп қисмини масжидда ўтказганини тушунтирган Илёс Озкан: «Баъзида масжидга акам билан, баъзида ёлғиз келаман. Бомдод намозига азон айтишдан аввал масжид дарвозаларини очаман. Суннат намозини ўқиб, масжид имоми бошчилигида фарз намозини жамоат ила адо этамиз » дейди.

Шунингдек, жамоатда Қуръон ўрганишни истаганларга ёрдам беришини айтиб: «Менинг асосий йўналишим бу — Қуръони Каримни Брайл алифбосида ўқитиш. Реабилитация марказларида ва масжидларимизда кўриш қобилияти чекланган кўплаб мўмин мусулмонлар Қуръони Каримни осон ўқишлари мумкин».

Ҳар хил тўсиқлар, баҳоналар Ислом ва Қуръони Каримни ўрганишга халақит бермаслигини таъкидлаб, муаззин Озкан сўзларини қуйидагича давом эттирди: «Фарзандларимизнинг маънавиятига эътиборсиз бўлмайлик. Бирор сабабга кўра, ногирон бўлиш ҳолати Қуръон ва Исломни ўрганишга баҳона бўла олмайди. Ҳар бир инсон дин ва Қуръони Каримни ўрганиши мумкин. Бу дунёдаги вақтимизни беҳуда сарфлаш ва бошқа муаммолар туфайли ўзингизга озор беришнинг фойдаси йўқ. Агар тўсиқлар бўлса, уларни енгиб ўтиш керак».

Эрзинжан вилоятидаги масжидга ташриф буюрган Сервет Тиряки Озканнинг ҳаёт ва таълимга бўлган муҳаббатига эътибор бериб: «Озкан ўз вазифасини қатъият билан давом эттираётган шахсдир. Биз ўз кўзларимизни ва Аллоҳ таолонинг барча неъматларини қадрлашимиз керак» дея таъкидлайди.

Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Мавзуга оид мақолалар
Президент Шавкат Мирзиёев 24 август куни Самарқанд вилоятига келди.Давлатимиз раҳбари аввало Пайариқ туманига бориб, Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди. давоми...

767 15:24 / 24.08.2023
Мусулмон спортчиларни қўллабқувватлаш мақсадида Уэльс Футбол ассоциацияси FАW спортчилар низомини имзолаган биринчи футбол ташкилотига айланди. Ушбу низом Nujum давоми...

1695 17:40 / 26.10.2021
Мамлакат раҳбари Рашид Темрезов, душанба куни жонли эфир пайтида, .Карачай Черкессиа, масжидининг очилиш маросими кейинги йил ўтказилишини маълум қилган. Бу ҳақда давоми...

1299 11:10 / 10.03.2021
Нукус шаҳридаги 250 нафар жисмоний ногиронлиги бўлган, бемор, қаровсиз қолган 18 ёшдан 80 ёшгача бўлган аёллар яшаб, даволанаётган .Мурувват, аёллар интернатига давоми...

1133 09:31 / 25.02.2022
Аудиолар

121378 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42884 14:35 / 11.08.2021