1445 йил 7 зулқаъда | 2024 йил 15 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Зиёрат туризмига эътибор

20:33 / 10.01.2021 1024 pdf Ўқиш режими + -

Тошкент шаҳрида 2021 йил туризм соҳасида амалга ошириладиган инвестицион лойиҳалар белгилаб олинди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Ахборот хизмати хабар берди.

Унда Тошкент шаҳрида 2021-2023 йилларда маҳаллий ва хорижий ташаббускорлар томонидан жами қиймати 9,442 трлн. сўм миқдоридаги 90 та лойиҳалар амалга оширилиши режалаштирилган. Мазкур лойиҳаларда тўғридан-тўғри хорижий инвестиция 739,5 млн. долларни ташкил этиб, шундан 3 596 та хона ва 7 050 та ўринга мўлжалланган 66 та меҳмонхона, 12 та савдо, кўнгилочар бизнес маркази, 9 та маданият ва истироҳат боғи ва 3 та ҳунармандчилик марказлари барпо этилиши назарда тутилган. Ҳозирда лойиҳалар бўйича манзилли рўйхат шакллантирилиб, мониторинг ишлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳудудида жойлашган муқаддас қадамжолар — Шайхонтоҳур, Тўлабек (Қалдирғочбек) ҳамда Юнусхон мақбараларида сайёҳларни кириб-чиқиш шароитларини яхшилаш, «Ал-Бухорий» халқаро спутник телеканалини очиш каби лойиҳалар устида иш олиб борилмоқда.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, «Жаҳон мусулмон сайёҳлари индекси» рейтингида Ўзбекистон 10 поғона (32-ўриндан 22-ўринга) юқорилаб, Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар орасида мусулмон сайёҳларни жалб қилаётган «Энг жозибадор» ҳамда «Хавфсизлик ва бағрикенглик даражаси юқори» бўлган 10 мамлакат қаторидан ўрин олган.

АОКАдаги брифингда Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов маълум қилишича, коронавирус пандемияси туфайли юз берган глобал инқироз натижасида мамлакатимиз туризми энг жиддий зарар кўрган соҳалардан бири бўлган. 2020 йилда Ўзбекистонга 1 млн 504 минг турист келган, уларга 261 млн долларлик хизмат кўрсатилган.

«2021 йилда барча ишларни умумий рақамлар орқали эмас, аниқ режалар ва рейсма-рейс йўналиш бўйича батафсил ҳисоб-китоб асосида амалга оширмоқчимиз, зиёрат туризмига кўпроқ эътибор қаратмоқчимиз», – деди А.Абдуҳакимов.

2021 йилда Ўзбекистонга 1 млн 700 минг нафар хорижий сайёҳ ташрифини таъминлаш бўйича режа ишлаб чиқилган. Зиёрат туризмини ривожлантириш концепцияси доирасида дунёга машҳур Ислом дини уламолари қўним топган қадамжоларни реконструкция қилиш, мақбараларга сайёҳларнинг кириб-чиқиш шароитларини янада қулайлаштириш йўналишида ишлар олиб борилади.

Манба
uzbekistan.travel
Мавзуга оид мақолалар
4 январь Халқаро Брайл алифбоси куни. Ушбу сана 2018 йил, 17 декабрда БМТ Бош Ассамблеясининг ARES73161 сонли резолюцияси билан эълон қилинган ва ўтган йилдан бошлаб давоми...

1475 17:59 / 04.01.2022
Бугун, 20 апрель куни Саудия Арабистони Подшоҳлиги пойтахтида энг нуфузли ташкилот ndash Ислом олами уюшмаси таркибидаги Исломий фиқҳ академиясининг 23давра давоми...

449 14:28 / 20 апрель
Президент Шавкат Мирзиёев Кувайт Давлати Валиаҳди шайх Мишъал алАҳмад алЖобир асСабоҳга унинг акаси, Кувайт Амири шайх Навоф алАҳмад алЖобир асСабоҳ вафот давоми...

1245 18:10 / 17.12.2023
Аввал хабар берганимиздек Малайзиядаги .Умумжаҳон Сўфийлар ташкилоти, ташаббуси ва .HILAL TRAVEL, сайёҳлик ташкилоти, Дин ишлари бўйича қўмита, Ташқи ишлар вазирлиги, давоми...

2149 20:16 / 31.10.2019
Аудиолар

121392 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42895 14:35 / 11.08.2021