1445 йил 22 шаввол | 2024 йил 01 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

Омонатнинг кўтарилиши

05:00 / 03.03.2017 3029 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга икки ҳадис айтдилар. Бирини кўрдим. Иккинчисига интизор бўлиб турибман. У зот бизга омонат инсон қалбининг аслида нозил бўлганини, сўнгра уни Қуръондан ва суннатдан ўрганганлари ҳақида ҳадис айтдилар. Ва у зот бизга унинг кўтарилиши ҳақида ҳадис айтиб:

«Киши бир ухласа, омонат унинг қалбидан чангаллаб олинади. Унинг изи худди қора нуқтанинг изи каби бўлиб қолади. Кейин яна бир ухласа, яна чангаллаб олинади. Унинг изи худди қавариқнинг изи каби бўлиб қолади. Сўнг оёғингга думалаб тушган чўғдан чиққан пуфакка ўхшайди. Шишиб турадию, ичида ҳеч нарса бўлмайди. Одамлар савдо-сотиқ қиладилар, аммо уларнинг ичидан омонатни адо қиладиган бирорта ҳам йўқдек. Бани Фулонда битта омонатли одам бор эмиш, дейиладиган бўлади».

Бир киши ҳақида, қандоқ ҳам ақлли киши, қандоқ ҳам зариф киши, қандоқ ҳам кучли, чидамли киши дейилади, аммо унинг ачитқининг уруғича ҳам иймони бўлмайди», дедилар.

Батаҳқиқ, бошимга бир замон келди. Энди мен ким билан савдо-сотиқ қилганимга аҳамият бермайман. Авваллари агар у мусулмон бўлса, уни Исломи қайтарар эди. Агар насроний ёки яҳудий бўлса, уни иккисидан бири (валийси ёки жизячиси) қайтарар эди. Аммо бугун фалончи ва фалончилар билангина савдо-сотиқ қиламан», деди».

Икки шайх ва Термизий ривоят қилишган.

Шарҳ: Охирги фақрадаги жумлалар Ҳузайфа розияллоҳу анҳунинг гапларидир. У киши Пайғамбар алайҳиссаломдан омонат нозил бўлиши ҳақидаги биринчи ҳадиси шарифни кўриб, омонат кўтарилиши ҳақидаги иккинчи ҳадиси шарифнинг ҳам воқеъликда бўлишини кутиб турган пайтларида шуларни айтган эканлар.

Дарҳақиқат, Исломнинг аввалида ҳамма Қуръон ва Суннатга амал қилиб турган бир пайтда мусулмон уммати омонат бобида инсониятнинг хаёлига ҳам келмаган мўъжизаларни кўрсатган. Аммо минг афсуслар бўлсин, бу уммат Қуръон ва Суннатдан, шариатдан узоқлашиши оқибатида бу фазлини ҳам йўқотиб бормоқда.

Ҳар бир мусулмон, зоҳид, обид ва солик омонатга хиёнат қилишни хаёлига ҳам келтирмаслиги зарур.


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон омонат зое бўлса, қиёматни кутавер», дедилар.

«Унинг зое бўлиши қандоқ, эй Аллоҳнинг Расули?» дейишди.

«Қачон иш ўз аҳлидан бошқага топширилса, қиёматни кутавер», дедилар».

Бухорий ривоят қилган.

Шарҳ: Бу ҳадиси шарифдан омонат нафақат савдо-сотиқ ёки молиявий нарсаларда, балки, маънавий соҳада ҳам, жумладан раҳбарлиқ ишбошиликда ҳам бўлишини англаб оламиз.

Уламоларимиз ишнинг ўз аҳлидан бошқага топширилишини, дин ва дунё ишларида мазкур ишлардан хабарсиз, мутахассис бўлмаган кишиларнинг уларга бош бўлиши, деб таъвил қилганлар. Дарҳақиқат, диний илмларни пухта ўтганиб, ҳар илмнинг ўз олимидан ижозат олмаган кимсалар диний ишларга бошчилик қилсалар, билмасликлари оқибатида қиёмат бўлишини кутаверадиган нарсаларга қўл урганликлари тажрибадан маълум. Албатта, бундоқ нарсалардан эҳтиёт бўлмоқ лозим.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1996 йил 9март кунида шайх Муҳаммад Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ вафот этди. Ғаззолий анъанавий ва одатий даъватчиларга ўхшаб ёдлаганини ривоят қилмас, сатрдан чиқиб кета давоми...

1167 19:00 / 14.11.2022
Абу Мусодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ҳеч бир кимса ёки ҳеч бир нарса Аллоҳ азза ва жаллачалик ўзи эшитган озорларга сабр қила олмайди. давоми...

2789 05:00 / 03.03.2017
Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Арафотда турган эди. У уловидан йиқилиб тушиб бўйни синиб вафот этди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Уни давоми...

3556 15:00 / 13.01.2021
Маълумки, фарзанд тарбиясида отаона ибрат мактаби бўлиши билан бирга, уларнинг кўзига виқорли бўлиб кўриниши керак. Агар отаона фарзандининг кўзига виқорли бўлиб давоми...

3023 05:00 / 03.03.2017