1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ҳар бир ҳақдорнинг ҳаққини бер

08:00 / 04.01.2021 2414 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Жуҳайфа Ваҳб ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Салмон билан Абу Дардо розияллоҳу анҳумоларни биродар тутинтириб қўйган эдилар. Бир куни Салмон Форсий розияллоҳу анҳу Абу Дардо розияллоҳу анҳуни кўргани борса, дўстининг аёли Умму Дардо зийнат кийимларини тарк қилиб, иш кийимларини кийиб олибди. «Нима бўлди?» деган эди, аёл: «Дўстинг Абу Дардонинг дунёга, яъни аёлларга эҳтиёжи йўқ», деди. Бироздан сўнг Абу Дардо розияллоҳу анҳу келди. Меҳмонга таом олиб келинди. Салмон: «Ўзинг ҳам олмайсанми?» деган эди, «Мен рўзаман», деди. Салмон розияллоҳу анҳу: «Сен емасанг, мен ҳам емайман», деди. Ярим тунда Абу Дардо розияллоҳу анҳу (таҳажжудга) турмоқчи эди, Салмон: «Ухла», деди. У бироз ухлаб, яна турмоқчи бўлди. Салмон яна: «Ухла», деди. Тун охирлаганда Салмон: «Ана энди тур», деди. Иккови намоз ўқишди. Эртаси куни кетиш олдидан Салмон розияллоҳу анҳу деди: «Сенда Роббингнинг ҳам ҳаққи бор, нафсингнинг ҳам ҳаққи бор, аҳлингнинг (аёлингнинг) ҳам ҳаққи бор. Ҳар бир ҳақдорга ҳаққини бергин», деди. У Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига келиб, бўлган воқеани сўзлаб берган эди, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Салмон тўғри айтибди», дедилар.

Имом Бухорий ривоят қилган.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абдурраҳмон ибн Маҳдийдан ривоят қилинади .Суфён Саврий раҳматуллоҳи алайҳ вафот этаётганида ёнида эдим. Аҳволи оғирлашгач, йиғлай бошлади. Бир киши унга .Эй Абу давоми...

1721 08:50 / 03.09.2019
Бу ҳақда аламлар битиб, жароҳатлар тузалгандан кейин ёзяпман.Инсоннинг кўнгли момиқ ва нозик патдан ҳам юмшоқ бўлади. Унга етказилган жароҳатлар уни синдириб, давоми...

1789 15:00 / 31.12.2021
Ҳакам ибн Утайба Муҳаммад ибн Сийриннинг дўсти эди. Муҳаммад ибн Сийрин вафот этганида ниҳоятда маҳзун бўлиб, ғамга ботди. У худди беморни зиёрат қилгандек, унинг давоми...

1754 07:10 / 17.05.2019
Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу Маккага келган пайтларида кўзлари ожиз бўлиб қолган эди. Одамлар у кишининг олдига келишар, ҳамма ўзи учун дуо сўрарди. Буюк давоми...

1713 09:04 / 14.06.2019