1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Зино ва фаҳшга йўлиққанларнинг сўзлари ва уларга жавоблар (йигирма еттинчи мақола)

11:00 / 21.12.2020 3558 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Афсусда қолган ота: Мен фарзандлари катта бўлиб қолган инсонман. Ижтимоий тармоқларда турли ҳил инсонлар билан гаплашиб турар эдим. Кўпгина «дўстлар» ҳам орттирган эдим. Шундай «дўстлар»лардан бири аёл киши бўлиб, у мени қизиқтирар эди. У билан турли мавзуларда суҳбатлашар эдик. Суҳбатларимиз дўстона суҳбат эмас, бошқачароқ эди.

Бир куни гаплашиб ўтирдик ва бир-биримизни ижтимоий тармоқ орқали компьютер экранида кўришга келишдик. Компьютерим экранига ўша аёл улангач, бир-биримизни кўриб турганимизда не кўз билан қарайки, мен билан ижтимоий тармоқ орқали суҳбатлашиб юрган аёл ўзимнинг қизим экан!

Жавоб: Ҳайрону-лол қолдирувчи ҳодиса!

Аввало ўзингиз номаҳрамлар билан алоқангизни узинг. Исломни билиб, унга амал қилинг. Қизингизга ҳам динни ўргатинг, тарбия беринг ва «мен сени текшириш учун ижтимоий тармоқ орқали сен билан бегона киши сифатида танишганман» деб айтинг. Агар қизингиз ростдан хабардор бўлиб бўлган бўлса, унга ўзингизни ҳақиқий, фидоий, диндор ота ўзини қандай тутса, шундай тутиш ила унга намуна бўлишдан бошқа чорангиз йўқ.

Ижтимоий тармоқлар сабабли фаҳшга, зинога кириб қолаётганлар кўп учрамоқда. Инсон ҳар бир нарсадан фақат яхшилик ила фойдаланиши лозимдир.

(Давоми бор)

Афзал Аброр таржимаси

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло айтади.Молдунёларингизни ораларингизда ноҳақ ndash ҳаром йўллар билан емангизЯъни, бирбирингизнинг ҳаққингизни еманг Ва гуноҳ қилаётганингизни билиб давоми...

3269 18:00 / 28.06.2019
Аллоҳ таоло айтади.Ўзгаларнинг айблари ортидан жосуслик қилиб юрманглар...,, деган Ҳужурот сураси, 12оят.Яъни, бир киши бошқа бир биродарининг айбини қидирмасин. давоми...

1806 15:10 / 05.06.2019
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Албатта, ҳамиймўта қайноқ сув уларнинг бошларидан қуйилур ва тешиб қорнига етиб давоми...

2604 11:09 / 09.01.2020
Аллоҳ таоло бутун махлуқотларининг ичида инсонни мукаррам ва мукаммал қилиб яратди. Яхшидан ёмонни фарқлай олиши учун ақл берди, қалбидаги ва ақлидаги давоми...

1734 17:00 / 11.08.2022