1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«HILOL NASHR» болажонларимиз учун «Олим бола» дастурини тақдим этади

15:46 / 15.12.2020 42651 pdf Ўқиш режими + -

Илк бор ўзбек тилига таржима қилинган «Олим бола» дастури болажонларга Ислом динини ўргатувчи ажойиб ўйиндир. Ушбу дастур орқали фарзандларингиз ақлни чархловчи қувноқ ўйинлар орқали Қуръон ўқиш, намоз ибодати, Aллоҳнинг гўзал исмларини, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гўзал ахлоқларини, саҳобаи киромларнинг ҳаётларини ўрганадилар.

Дастур ҳақида батафсил маълумотни Youtube орқали кўриш:

«Олим бола» дастурида қуйидаги бўлимлар мавжуд:

 «Aлифбо ва тажвид» дарслари. Ушбу бўлим орқали Қуръони Каримни ўқишни ўрганиш мумкин;

 «Намоз муаллими» дарслари. Бу бўлимда таҳоратдан бошлаб то намоз ўқишгача бўлган амаллар содда ва қулай тарзда ёритиб берилган;

 «Сура ва дуолар» дарслари. Бу бўлимда кичик сураларни ёдлаш, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўқиб юрган ва бизларга ҳам ўқишни марҳамат қилган дуоларни ёдлаш мумкин;

 «Роббимни яхши кўраман» дарслари. Ушбу бўлим орқали Aллоҳнинг гўзал исмларини ўрганамиз;

 «Суюкли пайғамбаримиз» дарслари. Бу ерда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак сийратларини ўрганамиз;

«Пайғамбар ва болалар» дарслари. Бу бўлимда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам болаларни қанчалик яхши кўрганларини билиб оламиз;

 

«Пайғамбаримизнинг дўстлари» дарслари. Ушбу бўлим орқали буюк саҳобаларнинг ҳаётларини ўрганишимиз мумкин;

 «Пайғамбарлар тарихи» дарслари. Бу бўлимда эса Қуръонда исми келган пайғамбарлар билан танишамиз;

 «Ҳажга кетяпман» дарслари. Ушбу дарс орқали биз ҳаж қилишни ўрганамиз;

 «Рамазон келди, рўза келди» дарслари. Бу бўлимда рўза тутишни ўрганамиз;

 «Эртаклар». Бу ерда биз эртаклар оламига сайр қиламиз;

 «Дуо қилишни яхши кўраман». Ушбу бўлимда ихлос билан дуо қилишни ўрганамиз.

Шуларнинг барчаси «Олим бола» дастурида Сизларни кутмоқда!

Бу ҳали ҳаммаси эмас! «Олим бола» дастурида болажонлар қизиқиб ўйнайдиган лабиринтлар, беркинмачоқ, яширин расмлар, хотира машқлари, гап тузишлар, расмли топишмоқлар ва бошқа бир қатор кўнгилочар ўйинлар жамланган!

Жумладан «Ғордан қочиш» ўйини. Бунда жарликка йиқилиб кетмасдан, кўпроқ тангачаларни йиғиш талаб этилади.

Яна «Билимлар беллашуви» ўйини. Бу ўйинда эса 10 та тест-саволга тез ва аниқ жавоб бериш керак. Aгар жавоб берилмаса, вақт тугайди. Саволлар эса бир-биридан қизиқ!

«Лабиринт» ўйида эса тўғри йўлни топиб лабиринтдан чиқиб кетиш керак. Фарзандларингиз учун айни муддао бўлган ўйин.

Ҳа, айтганча, «Ҳам-ҳам» ўйинини ҳам дастурда кўришингиз мумкин. Бунда ўйинчига берилган балиқни катта наҳанглардан эҳтиёт қилиб, озуқалар бериб, катта қилиш керак.

Хуллас, дастурни ўрнатиб ўзингиз кўринг, ҳеч афсусланмайсиз. Зўр дастур эканми? Унда ҳозироқ «Олим бола»ни юклаб олинг, маза қиласиз!

«Олим бола» дастуридан Windows, Android ҳамда iOS жиҳозлари орқали фойдаланишингиз мумкин.

Дастурни юклаб олиш: olimbola.uz/download

Дастурда кўплаб видеодарслик ҳамда интерактив ўйинлар борлиги сабаб биринчи кирганда 300 Мб дан 7 Гб гача бўлган маълумотларни интернетдан юклаб олишингиз керак бўлади. Барчаси юклаб олингач, интернет керак бўлмайди. Дастурдан тўлиқ фойдаланиш учун 1 марталик тўлов қилинади.

Боғланиш:

Телефон: +99871 2175999

Электрон почта: info@olimbola.uz

Веб-саҳифа: www.olimbola.uz

YouTube саҳифа: youtube.com/olimbola



Муаллиф
«Hilol-nashr» нашриёти
Манба
Kun.uz
Мавзуга оид мақолалар
Юртимизда 2021 йилнинг 8 ойида масжидларнинг 14 таси очилди, 42 таси янгидан қурилди, 88 таси эса таъмирланди.Масжид ndash мўминмусулмонлар учун қадрли жой. Фақат ибодат давоми...

1443 16:00 / 26.08.2021
Туркия Диёнат дин ишлари бошқармаси далат телерадиокомпанияси ҳисобланувчи TRT билан ҳамкорликда болаларга мўлжалланган исломий телеканал очишга қарор қилди. Бу давоми...

1193 09:56 / 08.06.2021
Ўзбекистон аҳолисининг катта қисмини Ислом динига эътиқод қилувчи юртдошларимиз ташкил этади. Банк Ахборот хизмати хабар беришича, мамлакатда Ислом молия давоми...

3265 11:30 / 15.01.2021
АҚШда истиқомат қилаётган юртдошларимиз учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Мусулмонлар идораси, Ўзбекистоннинг АҚШдаги давоми...

1293 20:15 / 02.11.2022
Аудиолар

120567 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42168 14:35 / 11.08.2021