1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Абул Ҳасан Али ибн Иброҳим

15:00 / 13.12.2020 1643 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Фақиҳ, аллома, муфтий Абул Ҳасан Али ибн Иброҳим ибн Насрувайҳ ибн Сахтом ибн Ҳарсама Ғаззий Самарқандий Ҳанафий.

Умрларининг охирида ҳаж қилганлар.

Бағдод ва Дамашқда оталаридан, Муҳаммад ибн Матта Иштихоний, Иброҳим ибн Абдуллоҳ Розий Бухорий, Абу Саъд Абдурраҳмон ибн Муҳаммад Идрисий, Мансур ибн Наср Коғазий, Муҳаммад ибн Яҳё Ғиёсий ва бошқалардан ҳадис ривоят қилганлар.

Биз бу кишининг уч жилд китобларини тинглаганмиз.

Бу кишидан Абу Али Аҳвозий (ёшлари катта бўлса ҳам), Абу Бакр Хатиб, Мансур ибн Абдулжаббор Самъоний, фақиҳ Наср Мақдисий, Файд ибн Абдурраҳмон Ҳамадоний, Абу Тоҳир Ҳинноий ва бошқалар ҳадис ривоят қилганлар.

Хатиб айтадилар: «Ҳанафий мазҳабида пешво ва аҳли илмлардан эдилар. У киши менга: “365 йил шаъбон ойида туғилганман”, – деб айтган эдилар. Отам у кишининг араблардан бўлганларини зикр қилган эдилар».

441 йили йўлда вафот этганлар.

«Машҳур даҳолар сийрати» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шоҳ Валиюллоҳ Деҳлавий 1114 ҳ.й.нинг 14 шавволида пайшанба куни Деҳлидаги Пухлат қишлоғи Музаффарнагар маҳалласида таваллуд топган.Унинг тўлиқ исми mdash Аҳмад давоми...

3810 22:00 / 27.04.2017
Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳ давримизнинг улуғ олимларидан саналади. Ўзбекистонга ташриф буюрмасларидан аввал у зотнинг бир неча асарлари билан танишиб чиққан давоми...

3076 12:02 / 10.10.2018
Шайх, имом, забардаст муҳаддис Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Муқрий муҳаққиқ Аҳмад ибн Умар ибн Абул Ашъас ибн Самарқандий. Дамашқда туғилиб, Бағдодда яшаганлар. Луғат давоми...

1276 15:00 / 29.11.2020
1915 йили Атоуллохон тўранинг васиятларига мувофиқ, Ҳожимат эшон Гумбаз масжидини тиклади. Ҳожимат эшон юрт ободлиги, халқ фаровонлиги ва дин равнақи йўлида улкан давоми...

1554 15:00 / 19.11.2021
Аудиолар

120839 11:58 / 10.10.2018
Фотолар

7063 09:50 / 18.04.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42407 14:35 / 11.08.2021