1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Хоин ким?

08:00 / 03.12.2020 2366 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир подшоҳнинг жангда ишлатадиган ҳарбий сирлари душманга маълум бўлиб қолиб, ўйлаган режаси барбод бўлибди. Шунда подшоҳ маслаҳатчиларидан бирига: «Энди ҳарбий режаларимизни қаттиқ сир тутмасак бўлмайди. Ичимиздан кимдир сирларимни душманга етказяпти. Лекин кимлигини билолмаяпман. Покдомон одамни хоин деб ўйлаб, жазолаб қўйишдан қўрқяпман», деди. Шунда маслаҳатчи бир котиб чақириб, гўёки давлат сири деб, бир неча ёлғон хабарларни ёздирди. Кейин подшоҳнинг сирини сотишда гумон қилинганларни битта-биттадан чақиришди. Кейин маслаҳатчи подшоҳга: «Бу хабарларни гўё давлат сири сифатида уларнинг ҳар бирига алоҳида айтинг. Ҳар бирига алоҳида хабар айтасиз. Бириники бошқасиникига айтмайсиз. Кейин айтилган бу махфий хабарни ҳеч кимга айтмасликни буюринг. Биз эса ҳар бир хабар эгасининг исмини ёзиб қўямиз. Кейин душман томонда қайси хабар ошкор бўлса, хоин кимлиги маълум бўлади», деди. Ҳеч қанча муддат ўтмай, душман томонда бир неча хабар тарқалиб, хоинлар кимлиги аниқланди. Подшоҳ сотқин кимлигини билиб, уни жазолади.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Мўмин киши биродарининг кўзгусидир. Унда бир айбни кўрса, тўғрилайди,.Шарҳ Мўминмусулмонлар бирбирларига кўзгу давоми...

3313 19:00 / 20.02.2019
Мусулмон таълимотига кўра, пайғамбарларга, жумладан, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил қилинган ваҳийлар янада кенгроқ доирага эга бўлиб, фақат давоми...

1648 17:00 / 17.05.2022
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам хотинларидан бирининг уйида эдилар. Мўминларнинг оналаридан бири ходими давоми...

1500 11:00 / 06.11.2020
Маълумки Аллоҳнинг бировга берган неъматига ҳасад қилмаслик улкан фазилатдир. Бу фазилатдан йироқ жоҳил, худбин кимсалар давлат, мартаба, хотиржамлик каби давоми...

2506 11:00 / 19.02.2019