1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Уялмасанг, хоҳлаганингни қил!

08:00 / 30.11.2020 1594 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қаънабийнинг Басрадаги бир ўғли айтади: «Отам ичкилик ичиб, ёмонларга шерик бўлиб юрарди. Бир куни шерикларини чақириб, эшик олдида уларни кутиб ўтирди. Шу пайт эшагини миниб Шўъба ўтиб қолди. Отам унинг ортидан чопиб кетаётган одамларда унинг кимлигини сўради. «У Шўъба», дейишди. «Нима иш қилади у?» деган эди, «Муҳаддис», дейишди. Отам қизил изор кийиб олган эди. Шўъбанинг олдига бориб, «Менга ҳадис айт», деди. У: «Сен ҳадис аҳлидан эмассан, сенга ҳадис айтаманми?» деган эди, отам пичоғини чиқариб, «Ҳадис айтасанми ёки сени жароҳатлайинми?» деб дағдаға қилди. Шўъба деди: «Мансур бизга ҳадис айтди, у Рубъийдан эшитган, у Абу Масъуддан эшитган:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар уялмасанг, хоҳлаганингни қил», дедилар».
Бухорий ривоят қилган.

Отам бу гапни эшитиб, пичоғини ташлаб, уйга қайтди. Уйга кириб, барча идишлардаги шаробни тўкиб ташлади. Онасига: «Ҳозир шерикларим келади. Уларни уйга киритиб, овқат бер. Овқатни ейишса, шаробларни нима қилганимни айт, шунда кетишади», деди. Шундан сўнг отам Мадинага кетди. У ерда Молик ибн Анасга шогирд тушиб, у зотдан кўп ҳадис эшитди. Кейин Басрага қайтиб келди. Келганида Шўъба вафот этган эди. Шу тариқа отам Шўъбадан ёмон йўлдан қайтишига сабаб бўлган мазкур ҳадисдан бошқа ҳадис эшита олмади».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таолонинг салафларга барака бериши ва саҳобий Усаид ибн Ҳузайр иштирокида бўлгани каби Қуръон ўқилса, фаришталар тушишидан ва уларнинг бирортасини илон давоми...

3810 12:40 / 11.05.2019
Қуръони Карим бошидан охиригача мўъжизаларга тўладир. Ҳар бир оятда мўъжиза бор. Ҳар бир калимасида мўъжиза бор. Ана шундай оятлардан бири давоми...

4330 17:00 / 21.11.2020
Умму Зарр розияллоҳу анҳо рўзғордаги етишмовчилик сабабли Абу Зарр розияллоҳу анҳуни маломат қилди. Абу Зарр розияллоҳу анҳу аёлига .Эй Умму Зарр, олдимизда давоми...

1670 07:00 / 08.07.2019
Исом ибн Юсуф бир куни Ҳотам алАсомнинг мажлисига кириб, .Эй Ҳотам, намозни яхши адо қиласизми, деб сўради. .Ҳа,, деди Ҳотам. .Намозни қандай ўқийсиз, сўради у яна. давоми...

3313 08:00 / 08.12.2020