1445 йил 5 зулқаъда | 2024 йил 13 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Абу Ҳафс, сенга ёрдам келди

08:00 / 12.11.2020 996 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Умар розияллоҳу анҳунинг халифалик йилларидан бирида қаҳатчилик бўлди. Умар розияллоҳу анҳу одамлар билан чиқиб, истисқо намозини ўқидилар. Кийимларини тескари қилиб, ўнгини чапига, чапини ўнгига алмаштирдилар. Кейин қўлларини кўтариб, «Аллоҳим, Сендан мағфират сўраймиз! Бизга ёмғир ёғдиргин», деб дуо қилдилар. Қўлларини юзларига тортар-тортмас, ёмғир ёға бошлади. Шу онда бир неча араблар Умар розияллоҳу анҳунинг ёнига келиб, «Эй мўминларнинг амири, биз саҳрода эдик, устимизга бир булут келди. Ундан шундай овоз чиқаётганини эшитдик: «Эй Абу Ҳафс, сенга ёрдам келди! Эй Абу Ҳафс, сенга ёрдам келди».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
36. Рамазон болаларни ибодатга қизиқтириш ва чиниқтириш фурсатидир. Саҳобаи киромлар болаларни рўза билан ибодатга ўргатар ва бунинг учун уларга одатдагидан давоми...

1314 15:00 / 10.05.2020
Хаворижлардан бири Ҳасан Басрийнинг мажлисига келар, ёмон гаплар ёки қилиқлар билан беодоблик қилиб, мажлис аҳлига озор етказар эди. Одамлар Ҳасан Басрийга .Эй давоми...

1229 07:10 / 11.07.2019
Ёмғир ёғмай қўйса, одамлар шайх Зарирнинг олдига бориб, дуо сўрашар эди. Бир йили яна шайхнинг олдига келиб, дуо сўрашди. Шайх қўлини осмонга кўтариб, узоқ дуо давоми...

1221 08:00 / 05.08.2020
Мужаммиъ Таймий бир кийим тўқиди. Тўқиган кийимидан кўнгли тўлиб, яхши тўқидим деб ўйлаб, уни сотди. Сотиб олган одам Кийимнинг айби бор эканrdquo деб қайтариб давоми...

2663 18:02 / 23.11.2018