1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Таълифот (китоблар)

10. «Олтин силсила» «Саҳиҳи Муслим» 2-жузи

10:34 / 26.10.2020 1092 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таолонинг сўнги ва мукаммал дини, қиёматгача боқий қолувчи таълимотлари йиғиндиси бўлган Ислом динидаги икки асос манбанинг иккинчиси, Қуръони Каримдан кейинги манбаи ҳадиси шарифлардир. Маъноси ваҳий, ифодаси башарий бўлган бу набавий ўгитларни ўзида мужассам этган асарларнинг энг машҳур ва мўътабарлари қўлингиздаги «Олтин силсила» туркумига кирган тўққизта ҳадис тўплами ҳисобланади. Уларнинг биринчиси, энг олийси, ҳеч шубҳасиз, буюк ватандошимиз Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий раҳматуллоҳи алайҳнинг «Саҳиҳул Бухорий» асаридир. Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсинки, асарнинг ўзбек тилидаги таржима ва изоҳи «Олтин силсила» туркумининг биринчи тўплами ўлароқ, гўзал суратда, саккиз жилдда чоп қилиниб, халқимизга тақдим қилинди. Навбатдаги тўплам – «саҳиҳайн», яъни икки саҳиҳ асарнинг иккинчиси, бошқача қилиб айтганда, «Саҳиҳул Бухорий»нинг эгизи, «Саҳиҳул Бухорий»дан кейинги энг саҳиҳ китоб дея эътироф этилган тўплам, Муслим ибн Ҳажжож раҳматуллоҳи алайҳ таълиф этган «Саҳиҳи Муслим» китобидир. Бугун ушбу тўпламнинг иккинчи китобини сиз азизларга тақдим этиб турганимиздан бағоят мамнунмиз.

Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ раҳбарлигида юртимизнинг жонкуяр уламолари томонидан чоп қилинаётган «Олтин силсила» туркуми бугун кўпчиликка маълум. Ҳадислар қомуси ҳисобланган бу лойиҳани юртимизда ҳадис илми қайта жонланишининг энг ёрқин намунаси, халқимизнинг илмий диний ҳаётидаги тарихий ҳодиса деб атасак, муболаға бўлмайди. Ушбу жараённинг навбатдаги босқичи ‒ иккинчи тўплам нашри билан сизни муборакбод этамиз.


Муаллиф: Муслим ибн Ҳажжож (Имом Муслим)

Таржимон: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ва таржимонлар гуруҳи

Номи: «Олтин силсила – Саҳиҳи Муслим» 2-жуз

Манба
«Hilol-nashr» нашриёти
Мавзуга оид мақолалар
Дин насиҳатдирШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг .Дин ndash насиҳатдир, деб номланган китоблари савдога чиқарилди.Ушбу китобда сўнгги йилларда давоми...

3098 18:29 / 22.03.2011
Ҳадис ва Ҳаёт 1жуз .Муқаддима,Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Ҳадис ва Ҳаёт, туркумининг .Муқаддима, деб номланган 1жузи. Азиз давоми...

2881 18:50 / 22.03.2011
Автор Шейх Мухаммад shyСадык Мухаммад ЮсуфНазвание .Хадисы и Жизнь, 1джузИздательство .Hilolnashr,Объём 216 стр.Дата 2018 годISBN 9789943547605Размер 84times108 132Обложка твёрдаяНаш давоми...

1148 11:03 / 24.03.2011
Руҳий тарбия 2жузШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг уч жилдлик .Руҳий тарбия, мажмуасининг 2жузи.Мазкур китоб ушбу мажмуанинг иккинчи жузи бўлиб, давоми...

3080 18:24 / 22.03.2011