1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Қайтар дунё

08:00 / 28.10.2020 1254 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир киши хотини билан қовурилган товуқ еб ўтирар эди. Кимдир эшикни тақиллатиб, «Хайр-садақа қилинг, ночор, мусофир одамман», деди. Эр ғазаб билан чиқиб, тиланчини ҳайдаб солди. Келган одам афсусланиб, маҳзун ҳолда қайтиб кетди. Замон айланиб, бу киши камбағал бўлиб қолди. Бор-буди қўлдан кетиб, тиланчилик қилишга мажбур бўлиб қолди, хотинини ҳам талоқ қилди. Тирикчилик қила олмай, юртини ташлаб чиқиб кетди. У энди кўчаларда юрар, эҳсон ва садақалар еб кун кўрар эди. Хотини эса бошқа қишлоқдаги бир кишига турмушга чиқди. Бир куни у кейинги эри билан қовурилган товуқ билан нон еб ўтирган эди, бир тиланчи эшик қоқиб келди. Эр хотинига: «Мана шу товуқни олиб чиқиб бер. Манави иккита нонни ҳам қўшиб бера қол», деди. Аёл овқатни олиб чиқса, не кўз билан кўрсинки, тиланчи собиқ эри экан. Аёл товуқ билан нонни унга тутқазди-ю, йиғлаганча уйига кириб кетди. Ҳайрон бўлиб турган эрига «Келган гадой собиқ эрим экан. Бир мусофир тиланчини ҳайдаб солгач, ўзининг бошига ҳам шу кун тушиб, мени ҳам талоқ қилган эди», деди. Эр бир муддат бошини қуйи солиб турди-да, «Сизларникига борган ўша мусофир мен эдим», деди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
191. Атрофи тоғ жинслари ва қоятошлар билан ўралган бўлса ҳам гавҳар ялтираб, порлаб туради. Худди шунингдек, ботил ҳар қанча кўп бўлишига қарамай, ҳақ собит давоми...

3270 19:00 / 17.05.2017
Куни кеча ижтимоий тармоқларда .Мусулмонлар идораси тавсияси билан овоз кучайтиргичда азон айтиш тўхтатилди,, деган сарлавҳа билан бошланган хабарда гўёки давоми...

2765 15:30 / 31.10.2019
Мисвар ибн Махрама ҳикоя қилади Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуни пичоқлашгач, ҳушларидан кетдилар. Саҳобалар У кишини намоздан бошқа нарса билан уйғота давоми...

2600 08:01 / 25.11.2018
Аллоҳ таоло Аъроф сурасида марҳамат қилади .Эй Одам болалари Шайтон отаонангизни авратларини ўзларига кўрсатиш учун устиларидан либосларини ечиб, жаннатдан давоми...

7534 14:00 / 03.07.2022