1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

Онага яхшилик қилиш

05:00 / 03.03.2017 3213 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Баҳз ибн Ҳакиймдан, у отасидан, у бобосидан ривоят қилинади:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Кимга яхшилик қилай?» дедим.
«Онангга», дедилар.
«Кимга яхшилик қилай?» дедим.
«Онангга», дедилар.
«Кимга яхшилик қилай?» дедим.
«Онангга», дедилар.
«Кимга яхшилик қилай?» дедим.
«Отангга», дедилар. Сўнгра яқинларга ва яна яқинларга», дедилар».


Шарҳ: Бу жуда ҳам машҳур ҳадис. Кўпчилигимиз биламиз. Мана шу ҳадисдан уламолар онанинг ҳаққи отаникидан кўра уч баравар кўп, деган хулосани ҳам чиқаришган. Ота-она, албатта, ҳар бир фарзанд учун улуғ зотлар. Лекин онанинг тутган ўрни алоҳида таъкидланади. 

Чунки она фарзандга ҳомиладор бўлгандан бошлаб унинг машаққатини тортади. 9 ой қорнида кўтариб юради. Ҳомиладорликнинг қанчалик қийин кечишини ҳар бир ақли бор одам яхши билади. Фақат фарзанд учун фидокорлиги туфайлигина она ўша машаққатларни кўтаради. Шунинг учун онанинг фарзанддаги ҳақи алоҳида улуғ бўлади.

Сўнгра ҳар бир фарзанднинг туғилиши қанчалик оғир машаққат эканлигини ҳам ҳамма яхши билади. Туғиш дарди ўлимни бўйинга олиш билан баробар эканини ҳамма яхши билади. Шунинг учун онанинг фарзанддаги ҳақи алоҳида улуғ бўлади.

Кейин уни эмизиб, ювиб, тараб, катта қилиш ҳам қанчалик улкан меҳнат эканлигини ҳам ҳамма яхши билади. Бу машаққатли меҳнатни ҳам фақат онагина яхшилаб адо эта олади. Шунинг учун онанинг фарзанддаги ҳақи алоҳида улуғ бўлади.

Ана шунинг учун ҳам уч марта онангга яхшилик қил деган гапдан сўнг тўртинчи мартада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам сўровчига «отангга» деб жавоб бердилар ва улардан кейинги яқинларга – яқин қариндошларга ҳаммаларига ота-онага яхшилик қилгандан кейин қилинавер экан. 

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

2.    Олим кишидан одамлар билан қандай муомала қилиш ҳақида сўраб ўрганиш кераклиги.

3.    Фарзанд учун анг аввало онага яхшилик қилиш зарурлиги.

4.    Онанинг ҳақи отаникидан уч марта зиёд экани.

5.    Онадан кейин яхшилик қилишга энг сазовор шахс ота экани.

6.    Ота-онадан кейин яқин қариндошларга яхшилик қилиш кераклиги. Уларнинг яқинлик даражасига қараб яхшиликка ҳақлари ҳам тартибга солинади. 


Ибн Аббосдан ривоят қилинади:
«Унинг олдига бир одам келиб:
«Мен бир аёлга совчилик қилувдим у менга никоҳланишдан бош тортди. Ўша аёлга мендан бошқа одам совчилик қилган эди, уни яхши кўриб, унга тегмоқчи бўлди. Рашк қилиб ҳалиги аёлни ўлдириб қўйдим. Энди мен тавба қилсам бўладими?» деб сўради.
«Онанг тирикми?» деди.
«Йўқ», деди.
«Унда Аллоҳ азза ва жаллага тавба қил. Унга қўлингдан келганича қурбат ҳосил қил!» деди.
Ато ибн Ясор айтади: Кейин Ибн Аббоснинг олдига бориб:
«Нима учун ундан онанг тирикми деб сўрадинг?» дедим.
«Мен Аллоҳ азза ва жаллага онага яхшилик қилишдан кўра яқинроқ амални билмайман», деди». 

Шарҳ: Қотил қасос, товон ҳақи қандай бўлади, нима қилишим керак деган маънони эмас, тавба қабул бўладиган йўл борми йўқми экани ҳақида сўраган.

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу «агар онанг тирик бўлганда, онангга яхшилик қилсанг, тавбанг қабул бўларди», деган жавобни айтмоқчи бўлиб, ундан онаси тирикми йўқми экани ҳақида сўраганлар. Қотилнинг она йўқ эканини билганларидан сўнг, унга тавба қилишни ва яхшлик ишларни кўпроқ қилишни тавсия қилганлар.

Мана шундан онанинг ҳақлари қанчалигини, онага яхшилик қилиш ҳаттоки қотилликдек улкан бир гуноҳни ҳам кечирилишига сабаб бўлиши мумкин эканини билиб оламиз.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Билиб билмай гуноҳ ишларни қилиб қўйган одамлар олимлардан гуноҳнинг ювиш йўлларини сўраб ўрганишлари лозимлиги.

2. Олим шахс сўровчининг ҳолини ўрганиши кераклиги.

3. Олим шахс сўровчининг ҳолидан келиб чиқиб унга тавсиялар бериши кераклиги.

4. Онанинг розилигини топиш ила катта гуноҳларнинг мағфират қилинишига эришиш мумкинлиги.

5. Гуноҳкор шахс Аллоҳ таолога тавба қилишга шошилиши зарурлиги.

6. Гуноҳнинг кечирилиши учун Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қиладиган яхшилик амаллар қилиш кераклиги.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Албатта, Аллоҳ ризқларни Лавҳда Ўзи ирода қилган миқдор, Ўзи ирода қилган кайфият ва Ўзи ирода қилган вақтга кўра битиб қўйган.Нафс бир нарсани истайди ва ўша давоми...

4471 18:21 / 18.10.2017
Буюк Британиялик собиқ насроний Брюс Патерсон ўзининг Исломга кириши қиссаси ҳақида шундай ҳикоя қилади .Фурсатдан фойдаланиб ўзимнинг Исломга қандай кирганим давоми...

2355 17:00 / 14.06.2022
МуқаддимаАлллоҳга ҳамду санолар, Унинг Расулига, у зотнинг оли асҳобларига ва у зотнинг йўлидан юрганларга салоту саломлар бўлсин Аммо баъд Дарҳақиқат, давоми...

3374 05:00 / 02.03.2017
Аллоҳ таоло .Эй Пайғамбарлар Пок нарсалардан енглар ва солиҳ амаллар қилинглар. Албатта, Мен нима амал қилаётганингизни ўта билгувчиман,, деган Мўминун, 51.Ва яна давоми...

3806 05:00 / 03.03.2017
Аудиолар

121507 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42994 14:35 / 11.08.2021