1445 йил 10 зулқаъда | 2024 йил 18 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Солиҳа жориянинг сабоғи

09:00 / 17.10.2020 2507 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муҳаммад ибн Абулфараж айтади: «Рамазон ойида менга таом тайёрлайдиган хизматкор керак бўлиб қолди. Бозорда ранги сўлғин, озғин ва нимжон бир жорияни кўрдим. Унга раҳмим келиб, хизматкор қилиб олишга қарор қилдим. Уни уйга олиб келиб, «Бир идиш ол, мен билан бозорга борасан. Рамазонга керакли нарсаларни сотиб оламиз», дедим. У менинг гапларимдан ҳайрон бўлиб, «Хожам, мен ҳар дами Рамазон бўлган одамлар ичида эдим», деди. Бу гапидан унинг солиҳалардан эканини билдим. Ҳақиқатан ҳам, у Рамазоннинг барча кечаларида бедор бўлиб, ибодат қилиб чиқди. Ҳайит кечаси (арафа кечаси) унга: «Юр, бориб ҳайитга бозорлик қилиб келамиз», дедим. У: «Хожам, ҳайитга қандай эҳтиёжлар бор? Оддий одамларнинг эҳтиёжими ёки хосларнинг эҳтиёжими?» деб сўради. Мен унинг гапини унча илғай олмай, «Бу икки хил эҳтиёж қандай бўлади, тушунтириб бер-чи?» дедим. «Хожам, оддий одамларнинг (авомнинг) эҳтиёжи одатий таомдир. Хосларнинг эҳтиёжи эса халқдан ажралиб чиқиш, узлат, хизмат қилиш учун бўш вақт топиш, ибодат билан Аллоҳга яқин бўлиш, ўзини хор тутганлар каби камтар бўлиш», деди. Мен таомга эҳтиёжим борлигини айтдим. У бўлса: «Қайси таомни айтяпсиз? Жисмнинг таомими ёки қалблар таомими?» деб сўради. Мен яна: «Улар қандай бўлади?» дедим. У деди: «Жисмнинг таоми кундалик озиқ-овқатлар. Қалбнинг таоми эса гуноҳларни, кибр ва манманликни тарк қилиш, айбларни ислоҳ қилиш, Аллоҳга қайтиш ва У Зотга махфий таваккул қилишдир». У мени ушбу жавоби билан лол қолдириб, хушуъ ва хузуъ билан намоз ўқиди. Намозни тугатар-тугатмас жони узилди. Аллоҳ раҳматига олсин».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Арабча .эътикоф, сўзи .лозим тутиш, туриб қолиш, маъноларини билдиради. Эътикоф ndash банданинг Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилиш ва ибодат нияти билан масжидда давоми...

1849 08:00 / 25.05.2019
Инсон ҳаётида шундай лаҳзалар бўладики, у қанча давом этишидан қатъий назар ўша дамларнинг шукуҳи бир умр кишини тарк этмайди, доим мунаввар туйғулар қўзғайди, давоми...

2825 18:21 / 27.04.2020
Бир фақир киши бор экан. Фарзандлари кўп, топадиган пули рўзғорига етибетмас экан. Бахти кулиб, катта бир ер унга мерос қолибди. Ернинг баҳоси жуда қиммат, давоми...

2628 07:30 / 29.03.2019
Аввало нақд пулдан закот чиқариш фарз бўлиши учун унда қуйидаги шартлар мавжуд бўлиши керак1. Пул нисобга етган бўлиши керак.Тилла пул бўлса, йигирма динор, кумуш давоми...

2250 20:16 / 19.05.2020
Аудиолар

121531 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43017 14:35 / 11.08.2021