1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Урушнинг бошланиши ва натижалари. Бадр ғазотининг аҳамияти

15:06 / 29.09.2020 1521 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шундай қилиб, уруш бошланди. Аввало яккама-якка олишувлар бўлди. Аллоҳ таоло фаришталарни мўминлар билан бирга уруш қилиш учун тушириб, мусулмонларга нусрат берди. Мушриклардан етмиш киши ўлдирилди ва етмиш киши асир олинди. Қурайш мушрикларининг энг катта бошлиқлари – Абу Жаҳл, Умайя ибн Халаф, Утба, Шайба, Валид ибн Утба ва бошқалар ҳам мана шу жангда ўлдирилди. Мўминлардан эса ўн тўрт киши шаҳид бўлди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тушган ўлжаларни тақсимладилар. Аммо асирлар ҳақида Умар розияллоҳу анҳу маслаҳат бериб: «Уларни ўлдирайлик», дедилар. Абу Бакр розияллоҳу анҳу эса: «Улардан тавон олиб, озод қилайлик», дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг маслаҳатларини қабул қилдилар. Сўнг Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло расулига итоб қилиб, ваҳий нозил этди. Бу ваҳий Умар розияллоҳу анҳунинг фикрларига мос эди.

Аллоҳ таоло Анфол сурасида шундай марҳамат қилади:

«Набий учун ер юзида забардаст бўлмагунича асирлари бўлиши тўғри эмас эди. Сизлар дунёнинг ўткинчи нарсасини ирода қиласизлар. Аллоҳ эса охиратни ирода қиладир. Ва Аллоҳ азиздир, ҳакимдир» (67-оят).

Аллоҳ таоло Анфол сурасида ушбу ғазотни сифатлаб оятлар нозил қилган.

Бадр ғазотининг аҳамияти

Бадр ғазоти мусулмонлар ҳақиқий нусрат топган ғазотлардан ҳисобланади. Бу нусрат масалани ҳал қилувчи нусрат бўлиб, мазкур ғазот эса Исломнинг келажаги учун асос бўлди. Шунинг учун бу ғазотни Қуръони Карим «Фурқон (ажрим) куни» деб атади, чунки ана шу ғазот ҳақ билан ботилнинг орасини ажратди. Ҳақ аҳлини азиз, ботил аҳлини хор қилди. Анфол сураси мана шу ғазот ҳақида нозил бўлди ҳамда Ислом таълимотларининг дақиқ тарафларини ҳам, уруш ҳақидаги таълимотларни ҳам баён қилиб берди. Мисол учун, душман билан мулоқотга тайёргарлик кўриб бориш, сафларни бирлаштириш, ўзаро низо қилмаслик, жанг ва оғир пайтларда собит туриш, Аллоҳ таолонинг Ўзини зикр қилиш кабилар шулар жумласидандир.

Шунингдек, Бадр ғазотига боғлиқ шаръий ҳукмлар ҳам сура қамровида нозил бўлди. Мисол учун, кўпчилик билан маслаҳат қилиш, уруш вақтида моддий мақсадларнинг ортидан тушишдан огоҳлантириш кабилар. Аллоҳ таолонинг каломини юқори қилишга доимо қаттиқ қизиқиш кераклиги уқтирилди, қўлга тушган ўлжаларни тақсимлашдаги шаръий ҳукмлар баён қилинди. Мазкур ҳолатларнинг ҳаммаси учун Бадр ғазотининг аҳамияти жуда катта бўлди.

 «Ислом тарихи» биринчи китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Отатурк инқилобидан сўнг Усмонийлар оиласини уй кийимлари билан Европага сургун қилишди.Султоннинг фарзандлари, хотини ёлворишди Бизга Шом, Иордания ёки Мисрга давоми...

3235 13:00 / 29.11.2021
АРАБИСТОН. Бу Исломнинг бешиги. Ислом пайғамбари шу ерда таваллуд топдилар, у зот араб тилида сўзлашардилар ва у кишининг таълимотлари арабларга қарата ёзилган давоми...

4401 05:00 / 24.02.2017
Арабистон яриморолида Ислом давлати пайдо бўлганини эшитган румликлар ўзларининг форслар билан давом этиб келаётган душманликларини унутишди ва зудлик билан давоми...

2140 19:00 / 13.07.2022
Имом, ҳофиз Абу Закариё Абдураҳим ибн Аҳмад ибн Наср ибн Исҳоқ ибн Амр Тамимий Бухорий.Илм йўлида юрт кезганлар.Ҳижоз, Шом, Яман, Миср, Ироқ, Рум, Хуросон, Бухоро, давоми...

2172 12:00 / 20.04.2019
Аудиолар

120797 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42366 14:35 / 11.08.2021