1445 йил 12 зулқаъда | 2024 йил 20 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонун лойиҳаси диний ташкилотлар муҳокамасида» мавзусидаги тадбир видеокоференция тарзида ўтказилди

11:56 / 26.09.2020 1877 pdf Ўқиш режими + -

Амалдаги «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонун дастлаб 1991 йилда сўнг 1998 йилнинг 1 майида янги таҳрирда қабул қилинган. Орадан 22 йил ўтди. Табиийки айрим моддалар бугунги кун талабларига жавоб бермайди. Мазкур қонунга замон талабидан келиб чиқиб ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга эҳтиёж бор.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ташкил этилган «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонун лойиҳаси диний ташкилотлар муҳокамасида» мавзусидаги тадбир видеокоференция тарзида ўтказилди.

Тадбирда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Адлия вазирлиги вакиллари, мамлакатимизда рўйхатдан ўтган 16 та диний конфессия, сиёсий партиялар фракциялари депутатлари иштирок этди.

Қуйи палатанинг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси Адлия вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита билан ҳамкорликда янги таҳрирдаги «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонуннинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка тушунтириш ишларини олиб бормоқда.

– Қонун лойиҳасини тайёрлашда биз учта манбага таяндик: миллий, хорижий ва халқаро стандартлар. Уларнинг ҳар бирида, инсон манфаатлари, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни янада мустаҳкамлаш мақсад қилиб олинди, – деди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов.

Таъкидланишича, қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилгач фуқаролар, таълим ва диний таълим муассасалари, турли конфессия вакилларидан 500 дан ортиқ таклиф келиб тушди ва уларнинг аксариятида янги таҳрирдаги қонун лойиҳасидаги ўзгаришлар маъқулланган.

Муҳокамалар жараёнида келиб тушган таклифлар таҳлил қилиниб, жойларда диний ташкилотлар томонидан янги таҳрирдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунга киритилаётган ўзгартишлар ҳақида аҳоли ўртасида кенг тушунтиришлар олиб бориш зарурлиги депутатлар томонидан таъкидланди.

Видеоконференцияда диний ташкилотларнинг давлат рўйхатидан ўтказиш тартиб-таомиллари енгиллаштирилиб, амалда бўлган қонундаги бир қатор чекловлар олиб ташланаётганини, шу билан бирга, диний ташкилотларга бир қатор қўшимча кафолатлар ўрнатиш қонун лойиҳасида ўз аксини топгани маълум қилинди. Жумладан, қонунбузилишига йўл қўйган диний ташкилотлар фаолиятини вақтинча тўхтатиб туриш фақат суд тартибида амалга оширилиши ва уларга аниқланган камчиликни бартараф этиш учун 6 ойгача имконият бериш каби қўшимча кафолатлар белгиланаётгани айтилди.

Кенг жамоатчилик ва турли диний конфессияларда алоҳида қизиқиш уйғотган қонун лойиҳаси бўйича тадбирда қизғин мунозаралар бўлди. Ўзаро савол-жавоб тарзида ўтган конференцияда депутатлар ва диний конфессия вакиллари ўз таклифларини берди.

Манба: uza.uz

Мавзуга оид мақолалар
ТАЪЗИЯ.Hilol Nashr, нашриётматбаа мажмуаси ҳамда Islom.uz портали жамоаси Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллиги .Кўкалдош, ўрта махсус ислом билим давоми...

1246 14:19 / 22.07.2020
Рабиъул аввал ойи ҳар бир мусулмон инсон учун ўзгача аҳамият касб этиши табиий. Зотан, бу ойда ҳабибимиз, оламларга раҳмат қилиб юборилган пайғамбар Муҳаммад давоми...

1767 20:14 / 21.11.2019
Бугунги жумъа мавъизасида имомхатибларимиз quotҚайнона ndash келин аҳиллиги оила тинчлиги демакдирquot мавзусида маъруза қиладилар. Бу ҳақда ЎМИ расмий сайтида хабар давоми...

5752 10:05 / 10.08.2018
Фоизли қарз олдибердисига асосланган замонавий банк муассасалари Ислом оламига дастлаб XIX асрда кириб келган. Биринчи анъанавий банклар Миср, Туркия ва давоми...

1593 16:21 / 22.10.2021
Видеолар
Аудиолар

121662 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43113 14:35 / 11.08.2021