1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Хушхабар: Тошкент туманидаги «Ҳазрати Билол» жоме масжиди қайта таъмирланиб, илк жума намози ўқилди

22:02 / 11.09.2020 1994 pdf Ўқиш режими + -

Бугун юртимизнинг кўпгина масканларида мўмин мусулмонлар учун кўркам ва замонавий, барча шароитларга эга бўлган масжидлар қурилиб, фойдаланишга топширилмоқда.

Хусусан, бугун 11 сентябь куни Тошкент вилояти Тошкент туманидаги улуғ саҳобий номи берилган «Ҳазрати Билол» жоме масжиди ҳам қайтадан қурилиб, фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда fitrat.uz сайти хабар берди.

Бугун ушбу масжидда мўмин мусулмонларимиз илк жума намозини жамоат билан адо қилишди.

Масжиднинг қурилиш ишлари 2018 йилнинг ёз фаслида бошланган бўлиб, ҳозирда янги қурилган масжид 1050 нафар намозхонни ўз бағрига сиғдира олади.

Бундан ташқари «Ҳазрати Билол» масжидида замонавий таҳоратхона қуриб битказилган. Шунингдек, масжид ҳовлисининг том қисми ҳам ёпилган. Бу эса мусулмонларнинг ёғингарчилик пайтида ҳам ўз ибодатларини тўла тўкис адо қилишлари учун қулай шароитлардан биридир. Ҳозирда масжид кутубхонаси, қоровулхона, имом ноиб ҳамда имом хатиб хоналарининг қурилиш жараёни давом этмоқда.

Авваллари ушбу масжид мўмин мусулмонларнинг ибодат қилиши учун яроқсиз ҳолатга келиб қолган эди, дейди масжид имом хатиби Аҳмаджон домла Шамсихўжаев. — Масжид асосан ҳашар йўли билан қайтадан қурилди. Бугун замон талабларига тўла жавоб берадиган масжид барпо этилди. Масжидимиз қурилишида кўмакдош бўлган барча юртдошларимиздан Аллоҳ таоло рози бўлсин! Ҳақ таоло икки дунё саодатидан баҳраманд қилсин!

Тошкент вилояти вакиллиги матбуот хизмати

Манба
fitrat.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугун 12 июль куни юртимизнинг таниқли уламолари Тошкент вилояти Ангрен шаҳар, Оҳангарон тумани, Оҳангарон шаҳар ва Ўртачирчиқ туманларига ташриф давоми...

1161 21:43 / 12.07.2021
Куни кеча Зоҳид Қурайший Ню Жерси штатидаги федерал судья учун АҚШ сенати томонидан тасдиқланиб, мамлакат тарихидаги биринчи мусулмон федерал округ судьяси давоми...

1379 14:30 / 11.06.2021
Бугун, 31 август куни бомдод намозидан сўнг Мадинаи Мунаввара шаҳрида замонамизнинг машҳур алломаларидан бири, фазилатли шайх Муҳаммад Аввоманинг ўғиллари, етук давоми...

1452 14:11 / 31.08.2019
Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги Азиз ва муҳтарам ватандошларСиз азизларни, юртимиздаги барча мўминмусулмонларни, бутун халқимизни давоми...

4045 18:29 / 21.08.2018
Аудиолар

120910 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42475 14:35 / 11.08.2021