1445 йил 10 зулқаъда | 2024 йил 18 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Талабаларнинг араб тилини ўрганиш имкониятлари кенгайди

16:06 / 11.09.2020 2021 pdf Ўқиш режими + -

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида Саудия электрон университети раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар берди.

Меҳмонлар университет биносини кўздан кечириб, талабаларга яратилган шароитлар билан танишди.

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ва Саудия электрон университети ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди. Бу ўзбек тили ва адабиёти университети талабалари нуфузли хорижий электрон университетнинг «Интернет орқали араб тилини ўрганиш» дастуридан фойдаланиш, араб тилини чуқурроқ эгаллашига имконият яратади.

– Интернет орқали араб тили дастури ўзга тилда сўзлашувчиларнинг араб тилини ўрганишга бўлган эҳтиёжини қондиришга мўлжалланган бўлиб, араб тили ўрганишни ҳеч қандай замон ва географик маконга боғламаган ҳолда ташкил қилиш имкониятини яратади, –дейди Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети Шарқ тиллари кафедраси доценти Муртазо Сайдумаров. – Ушбу тизим кўп сонли талабалар учун таълим харажатларини тежаш имкониятини беради.

Учрашувда Электрон университетнинг хизматларидан фойдаланишни кўзда тутувчи тизим қулайликлари ва талабалар учун имкониятлари ҳақида Саудия электрон университети ректори, доктор Лайлак бинт Аҳмад ас-Сафадий батафсил маълумот берди.

Саудия электрон университети Саудия Арбистонида 2011 йили таъсис этилган давлат олий таълим муассасаси ҳисобланиб, у масофадан таълим олишни ва узлуксиз таълимни биринчи бўлиб йўлга қўйган. Университет бакалавр, магистрлик ва докторлик даражаларини бериш билан бирга узлуксиз таълим бўйича курслар ташкил қилади.

Манба
Uza.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ушбу саволга 28 июнь куни Халқаро Прессклубда спикер сифатида қатнашган Ислом цивилизацияси маркази директори Шоазим Миноваров жавоб берди.Ш.Миноваровнинг давоми...

1653 09:10 / 29.06.2019
Аввал хабар берганимиздек, 13 август куни юртимиздаги бир гуруҳ таниқли уламоларнинг Жиззах вилоятига ташрифлари бошланди.Сафар давомида Ўзбекистон мусулмонлари давоми...

1363 16:10 / 13.08.2021
Туркия жумҳурияти бир неча йиллардан буён Африкадаги мусулмон мамлакатларида мактаблар бунёд этиб, болаларнинг таълим олишига кўмаклашиб келаётган эди.Яқинда давоми...

879 17:27 / 22.02.2023
Юртимиз мўминмусулмонларига диний соҳада хизмат қилиб келаётган олим, Тошкент вилояти бош имомхатиби ўринбосари Иброҳим домла Иномовнинг табаррук ёшдаги давоми...

1072 11:05 / 20.02.2023
Видеолар
Аудиолар

121564 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43042 14:35 / 11.08.2021