1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Набий алайҳиссаломнинг қайтариқлари (бешинчи мақола)

19:30 / 10.09.2020 1781 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Фитратни ўзгартиришдан қайтариқлар

Абу Жуҳайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ит учун ва қон олганлик учун ҳақ олмоқдан, баданга игна билан аломатлар чиздириш ва чизишдан ҳамда судхўрликдан қайтардилар».

Имом Бухорий ривояти.

Абдуллоҳ ибн Динор ривоят қиладилар: «Абдуллоҳ ибн Умар айтадиларки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қазаъдан қайтарибдилар». (Қазаъ – ўғил боланинг сочини олаётганда пешона тепасидагина соч қолдириб, бошқа жойларини олиб ташлаш).

Имом Бухорий ривоятлари.

Асмо бинти Абу Бакр розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам улама соч тақиб қўювчи ва улама соч тақувчи аёлларни лаънатладилар».

Имом Бухорий ривояти.

Алқамадан розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Абдуллоҳ айтдики, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳусн учун игна билан турли шакллар чизувчи, қош терувчи ва тишлар орасини кенгайтирувчи аёлларни, яъни Аллоҳ таоло яратган аъзоларни ўзгартирувчи аёлларни лаънатлаганлар».

Имом Бухорий ривояти.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кўз тегмоғи ҳақ нарсадир», дедилар ва игна билан аломатлар чизмоқдан қайтардилар».

Имом Бухорий ривояти.

Авн ибн Абу Жуҳайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Убайни кўрдим, у менга: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (қортиқ солиб) қон олганлик учун ҳақ олмоқдан, ит сотмоқдан, судхўрлик ва порахўрлик қилмоқдан ҳамда бу ишларда воситачи бўлмоқдан, игна билан аломатлар чизмоқ ва чиздирмоқдан қайтардилар», деди».

Имом Бухорий ривояти.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам соч ва соқолнинг оқларини юлиб ташлашни ман этдилар.

Имом Термизий, Насаий, Ибн Можа ривоятлари.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

«Соч уловчи ва сочини улатувчи ҳамда юзи ва тишларининг ранги ва шаклини ўзгартирувчи аёлларни Аллоҳ таоло лаънатласин!»

Имом Бухорий, Муслим, Аҳмад ривоятлари.

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен умматимга ярага тамға қиздириб босмоқни ман қилгайман», деганлар».

Имом Бухорий ривоятлари.

(Давоми бор)

Тўртинчи мақола

Islom.uz архивидан

Мавзуга оид мақолалар
Динимизда илм ўрганишга алоҳида эътибор қаратилган. Қуръони каримнинг дастлабки нозил қилинган оятлари ўқишга амр қилиш билан бошланган. Ҳадиси шарифларда ҳам давоми...

2976 15:17 / 22.04.2017
Маълумки инсон руҳ ва танадан ташкил топган. Инсон танаси кучқувват берадиган, саломатлигини сақлаб турадиган етарлича озуқага эҳтиёжманд бўлгани сингари, руҳи давоми...

3454 15:37 / 22.04.2017
Бир муштдек жипс бўлган миллатимизни босқинчилар пароканда этгани, акани укага, отани болага, қўниқўшнини бирбирига душман қилиб қўйгани рост. Аммо ҳар доим ҳам давоми...

2258 09:45 / 24.03.2017
Тинчликнинг энг катта неъматлардан экани ҳаммамизга маълум. Унинг қадрига етмоқ, уни асраб авайламоқ бизнинг зиммамиздаги бурчимиздир. Бу барча пайғамбарларнинг давоми...

2853 15:13 / 22.04.2017