1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

Тангликка учраганга ёрдам бериш

05:00 / 03.03.2017 2825 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: 

«Қилинадиган амалларнинг энг яхшиси қайси?» деб сўралди. 

«Аллоҳга иймон келтириш ва у Зотнинг йўлида жиҳод қилиш», дедилар. 

«Қулларнинг қайси бири афзал?» дейилди. 

«Баҳоси қимматроғи ва аҳлининг наздида нафисроғи», дедилар. 

«Агар баъзи амални қила олмасам, унда нима қиламан?» дейилди. 

«Унда амал қилаётганга ёрдам берасан ёки нотовонга ишини қилиб берасан», дедилар. 

«Заиф бўлиб қолсам-чи?» дейилди. 

«Одамларга ёмонлик қилмайсан. Шунинг ўзи ҳам сенинг ўзингга қилган садақангдир», дедилар». 


Шарҳ: Бу ҳадиси шариф олдин ҳам ўтган. Шунинг учун шарҳини батафсил такрорлашнинг ҳожати йўқ.

Бировга ёрдам бера олмай қолган одам ҳам, ният билан, бировга ёмонлик қилмай турса, шу ҳам садақа бўлар экан. Масалан, Шу одамни сўксам бўларди, бироқ Аллоҳ учун уни сўкмайман, дейиш садақа бўлади. 

Бу ҳам улуғ маъноларни ўзида ифода қилган ҳадиси шариф экан. Бировга ёрдам бериш ҳам садақа экан. 

Унга ҳам қудрати етмай қолса, бировга ёмонлик қилмаслик ҳам садақа экан. Биров ният билан ўзини тийиб, «Ҳадисда бор эди, мўмин одам бировга ёмонлик қилишдан тийса, садақа қилган бўлар эди. Мен шу умид билан шу ишни қилмайин, ёмонлик қилмайин» деса, ўз номидан садақа қилганлик даражасида савоб олиш насиб бўлар экан.


 Саъийд ибн Абу Бурда отасидан, у отасидан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

«Ҳар бир мусулмоннинг зиммасида садақа бор», дедилар. 

«Топа олмасачи?» деди. 

«Ишласин. Ўзига манфаат келтирсин ва садақа қилсин», дедилар. 

«Қодир бўлмаса-чи? Ёки ишламасачи?» деди. 

«Тангликка тушиб, муҳтож бўлга ёрдам берсин», дедилар. 

«Бунга ҳам қодир бўлмаса-чи? Ёки ишламасачи?» деди. 

«Амри маъруф қилсин», дедилар. 

«Шунга ҳам қодир бўлмаса-чи? Ёки қилмасачи?» деди. 

«Ёмонликдан сақлансин. Шу ҳам унинг учун садақадир», дедилар».

Шарҳ: Бу нарсаларни ҳар бир мўмин-мусулмон одам очиқ-ойдин, равшан ҳолда тушуниб олиши керак. 

Мол-дунёси бор одамлар садақа қилсин экан, йўқ бўлса, ишлаб топсин экан, ортганидан садақа қилсин экан, бунга қодир бўлмаса, ҳожатманд одамга имкони қадар ёрдам берсин экан. 

Бунга ҳам қодир бўлмаса, амри маъруф қилсин, бунга ҳам қодир бўлмаган одам ҳеч бўлмаганда ўзини ёмонликдан сақласин экан, ана шу ҳам садақа ўрнига ўтар экан.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абдуллоҳ ибн Амрдан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дуо қилганларида кўпинча .Аллоҳим Мен сендан сиҳатсаломатликни, иффатни, омонатни, давоми...

3376 05:00 / 03.03.2017
Сабр сўзининг маъноларидан бири танглик ила ўзини тутиб туришдир.Сабрнинг истилоҳий маъноси ҳақида уламо аҳли бирбирини тўлдирувчи бир неча таърифларни давоми...

4426 05:00 / 03.03.2017
Аллоҳ таоло .Улар мусибат етганда .Албатта, биз Аллоҳникимиз ва, албатта, биз Унга қайтувчимиз,, дерлар.Ана ўшаларга Роббиларидан саловотлар ва раҳмат бор. Ана давоми...

6108 05:00 / 01.03.2017
Ҳақиқат шуки, сиздаги гўзал ахлоқ бошқаларнинг бадхулқлиги сабабидан мукаммаллик сари кўтарилиб боради.Агар сиҳатсаломатлик бўлмаганда, инсон вожиб амалларни давоми...

4727 18:13 / 27.03.2018