1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Онлайн: Субҳидамда Қуръон ва дуога марҳабо!

10:00 / 16.08.2020 1138 pdf Ўқиш режими + -

Шу йил 17 август куни тонгги соат 04:00 дан бошлаб, беш ойлик тўхталишдан сўнг илк бомдод намози, азон садолари, маърифий суҳбат, Қуръон тиловати ва мустажоб дуолар интернет телевидение (ITV) ва ижтимоий тармоқлар орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Шу куни мўмин-мусулмонларимиз жомеларга илк бомдод намозини адо этиш учун ошиқишида, имом-домлаларнинг файзли суҳбатлари ва хушовоз қориларнинг тиловатлари ила интиқиб кутилган бомдод намозини жамоат бўлиб ўқиш саодатидан бахраманд бўлишади.

Мухлис халқимиз, имом-домлаларимиз томонидан масжидлар доимо очиқ, касалликлар тезроқ даф бўлиши учун Қуръони карим хатмоналарини ўқишмоқда. Барчамиз муфтий ҳазратлари бошчиликларида илк бомдод намозидан сўнг якуний дуога қўл очиб, «омин» деб турсак илтижоларга шерик бўламиз. Ҳадиси шарифда айтилганидек, «Хатми Қуръондан кейинги дуо ижобатдир».

Имом Табароний ривоятлари.

Мана шундай ҳузурбахш субҳидамда Аллоҳнинг каломи тиловати ва дуоларга қуйидаги линклар орқали онлайн қўшилинг! Агарда ўзингиз жомеларга ташриф қиладиган бўлсангиз, бу файзли онларни аҳли оилангизга тортиқ этинг!

Youtube: MuslimTV

Facebook

ITV.uz /#!/muslim

Эслатиб ўтамиз халқимиз томонидан ўқилган Қуръони карим хатмлари саноғини 94-159-59-84 телефон рақамида СМС хабари орқали қабул қилинмоқда.

 

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Бугун Чеченистон пойтахти Грозний шаҳри аэропортида янги масжид очилишида иштирок этадиган мартабали меҳмонлар, шу жумладан Ўзбекистон вакиллари ҳам кутиб давоми...

2908 19:05 / 21.08.2019
Бугун, 17 март куни .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жомеъ масжиди имом ноиби Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид Олмазор туманидаги .Имом Бухорий, жомеъ масжидига хуфтон давоми...

1290 15:30 / 17.03.2022
2003 йилдан бери БААда хасталикка чалинган болаларга ёрдам берувчи .MakeAWish Foundation, халқаро хайрия жамғармаси ўз фаолиятини олиб боради. Бу ҳақда islam.ru сайти хабар давоми...

1172 12:03 / 13.02.2020
Дунёнинг бир қатор йирик мусулмон давлатлари, хусусан Саудия Арабистони ПодшоҳлигиМиср Араб РеспубликасиБирлашган Араб давоми...

397 00:53 / 09 апрель
Аудиолар

121490 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42983 14:35 / 11.08.2021