1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Муслималар саҳифаси

Она сутининг мўъжизавий хоссаларидан бири: Унда касалликка қарши курашувчи антитаначалар мавжуд

11:03 / 15.08.2020 1639 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Фарзанд Аллоҳ берган улуғ неъматдир. Ота-она бу неъматга шукр қилишлари лозим. Шукрнинг асосийси фарзандни неъмат берувчи Зот – Аллоҳнинг розилигини қозонадиган қилиб тарбиялашдир. Тарбия эса эмизишдан бошланади. Гўдакнинг ҳақларидан бири ва онанинг энг мўътабар вазифаси фарзандни икки йил эмизишдир.

Янги туғилган гўдакнинг жисми ва руҳининг ўсишига онасининг сутидан афзал озуқа йўқ. Боланинг суяги онанинг сути билан шаклланади, шунингдек, унинг бошқа тарафлари, руҳий ривожланишига ҳам она сути зарур озуқа ҳисобланади.

Ушбу озуқанинг муддати тўлиқ икки йил бўлиши керак. Бу Қуръоний ҳақиқатни адашган инсоният бир минг тўрт юз йилдан кейин тушуниб етди. Ҳозирги пайтда бир неча йиллик илмий текширишлардан сўнг олимлар «Гўдак бола учун энг яхши озуқа онанинг сути ва уни тўлиқ икки йил эмизиш керак» деган гапни айтишмоқда. Буни Аллоҳнинг Ўзи Қуръони Каримда айтиб қўйган. «Оналар фарзандларини тўлиқ икки йил эмизурлар. (Бу) эмизишни батамом қилмоқчи бўлган киши учундир». (Бақара сураси, 233-оят) «Тафсири Ҳилол»дан.

Аллоҳ таолонинг яратишини қарангки, она сутининг ҳарорати билан гўдакнинг ҳарорати бир хилда, на иссик ва на совук, бу илиқ сут на ачийди ва на совиб қолади. Кундузи-ю кечаси бир хилда камайиб, кўпайиб бораверади.

Она гўдакнинг очиққанини у йиғламасидан олдин, гарчи йироқда бўлса ҳам, бир неча дақиқа олдинроқ ҳис қилади. Она сутининг фойдали хусусияти ҳеч бир жонзот сутининг калориясига тенглаштирилмайди.

Ушбу маълумотлар билан танишиш асносида юртимиздаги @koronavirusinfouzда бир маълумот ўқиб қолдим. 

Унга кўра, ЖССТ она сутида касалликка қарши курашувчи антитаначалар мавжудлигини айтиб, чақалоқларни кўкрак сути билан эмизишни тавсия қилаётган экан.

Мутахассислардан бири, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматованинг қуйидаги сўзларини келтирилади:

«Ҳомиладор аёллар билан биргаликда чақалоқларда ҳам коронавирусга чалиниш кузатилмоқда. Лекин бу жуда минимал фоизни ташкил этади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти она коронавирус билан касалланган бўлса ҳам, янги туғилган болани кўкрак сути билан эмизишни тавсия этмоқда. Чунки кўкрак сутида жуда кўп иммуномодулинлар ва ўша касалликка қарши курашувчи антитаначалар мавжуд. Шу боис онанинг биринчи сути — «биринчи эмлаш», деб номланади. 

 Биз ўз тажрибаларимизда шунга амин бўляпмизки, она сути билан озиқланган чақалоқларда вакцинацияга ўхшаган ҳолат кузатилмоқда. Коронавирус билан касалланган онадан туғилган чақалоқлардан 12-24 соат ичида тест оламиз, 24 соатдан кейин такрорий тест оламиз. Такрорий тестлардан биляпмизки, чақалоқлар касаллик билан ўзлари курашиш қобилиятига эга экан»

Она сути ҳақидаги дастлабки маълумотлар Ибн Синонинг қўлёзмаларида ҳам қайд этилган. У она сутини қуёш нурига қиёс қилган, чунки ер юзидаги барча тирик мавжудот (ўсимликлар дунёси) учун қуёш нури қанчалик зарур бўлса, ўсаётган гўдак учун она сути шунчалик зарур.

Она сути енгил ҳазм бўладиган, тўйимли, турли микроблардан холи, пишириш ва иситишни талаб қилмайдиган тайёр озуқа. Унда 100 дан ортиқ моддалар бўлиб, у фақат миқдор жиҳатидан эмас, балки сифат жиҳатидан ҳам боланинг ёшига, соғлигига мос келади.(@medlife.uz)

Бу мавзуда ҳали анча сўзлаш, кўплаб тиббий, руҳий фойдаларини санаш мумкин. Хулоса қиладиган бўлсак, «Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир» (Бақара сураси, 148-оят.)

Манба: islom.uz, koronavirusinfouz

Бобур Аҳмад

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қизи бор отаоналар, қариганимизда қизимиз бизга хизмат қилади деб ўйлашади. Ёши бир жойга бориб қолган аёллар ҳатто уйлижойли бўлиб кетган қизларини ёнларида давоми...

3230 13:04 / 29.01.2022
VIIIВақтисоати етиб, Аллоҳ таоло Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга . Ва яқин қариндош уруғларингни огоҳлантир. Ва сенга эргашган мўминларга давоми...

2175 18:18 / 24.10.2018
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжаи мутоҳҳаралари ҳақидаги келтирилган маълумотларнинг ниҳоясида нима учун у зотнинг хотинлари кўп бўлганлиги давоми...

2589 16:05 / 25.03.2020
Ғарб давлатларида бир неча муслима аёллар билан олиб борилган тадқиқот шуни кўрсатдики, тожсимон вирус ушбу мамлакатларда ҳижобли ва ўранган аёлларга бўлган давоми...

2386 15:00 / 19.04.2020