1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

Аллоҳ йўлидаги биродарига таом берган киши

05:00 / 03.03.2017 2602 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Али ибн Толиб розияллоҳу анҳу айтади:
«Бир неча биродарларимни тўплаб, бир ёки икки соъ таом беришим мен учун бозорингизга бориб, бир қул озод қилишимдан маҳбуброқдир».
Шарҳ: Соъ - тахминан тўрт килограмм арпа ёки буғдой сиғадиган, ўлчов бирлиги сифатида фойдаланилган идиш.

Албатта, қул озод қилиш улкан савобли иш. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло бир қулни озод қилган бандасига ўша қулнинг нечта аъзоси бўлса, ўшанча аъзосини дўзахдан озод қиламан, деб ваъда берган. 

Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу бу гапларида биродарларни, ёр-дўстларни тўплаб, уларга арзимас бўлса ҳам таом беришни ана шундай улуғ савобли ишдан ҳам маҳбуб кўришларини айтмоқдалар. 

Демак, ёр-дўст, биродарларни тўплаб, олдиларига дастурхон ёзиш, уларга зиёфат қилиб, таом едириб, қоринларини тўйдириш, дуоларини олиш (айниқса улар муҳтож бўлсалар, оч бўлсалар, таомни еб, ибодатга қувват ҳосил қилсалар) ҳам жуда ажойиб иш бўлар экан


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло айтади У Аллоҳ сизлар учун Ерни хокисор ndash бўйсунувчи қилиб қўйган Зотдир. Бас, сизлар у Ернинг ҳар томонида юринглар ва У Аллоҳнинг ризқрўзидан давоми...

2792 05:00 / 02.03.2017
Араб тилида муомала қилиувчиларга хатари бор ҳар бир муомалага қимор дейилади. Бошқача қилиб айтганда ғолиб мағлубдан бирор нарса оладиган ҳар бир ўйинга қимор давоми...

7173 05:00 / 02.03.2017
Аллоҳ таоло .Эй, иймон келтирганлар Сизларга ризқ қилиб берганимиз пок нарсалардан енглар ва Аллоҳга шукр қилинглар, агар Унга ибодат қиладиган бўлсаларингиз,, давоми...

3074 05:00 / 03.03.2017
Сўкиш ва ачитиб гапиришни жамлаб олингани арабчада .Базоъа, дейилади. У луғатда тилдаги рост бўлса ҳам аччиқ ва бешарм гапдир.Уламолар уни қуйидагича давоми...

5285 05:00 / 03.03.2017