1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Авратни беркитиш

14:01 / 09.08.2020 2924 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Аврат» инсоннинг уят жойи маъносини билдириб, намоз ўқиганда ўша жойларни тўсиш лозим. Акс ҳолда намоз қабул бўлмайди.

Аллоҳ таоло:

«Эй Одам болалари, ҳар бир масжид ҳузурида зийнатингизни олинг» (Аъроф сураси, 31-оят).

Ва яна:

«Ва кийимингни покла!!!» (Муддассир сураси, 4-оят) деган.

Шарҳ: Бу оятдаги «зийнатингизни олинг» деган амр «авратингизни тўсинг» маъносидадир. Шунинг учун авратни тўсиш намознинг шартларидан бири бўлиб қолган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига бориб турди-да, битта кийимда намоз ўқиш ҳақида сўради. Бас, у зот:

«Ҳаммангиз ҳам икки кийим топа олармидингиз?» дедилар».

Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.

Шарҳ: Бу ривоятдан эркак киши авратини тўсиб турадиган битта кийим билан намоз ўқиши мумкинлиги келиб чиқади. Агар кўйлак ҳам, иштон ҳам бўлса, янада яхши. Аммо битта бўлса ҳам жоиз.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўровчига:

«Ҳаммангиз ҳам икки кийим топа олармидингиз?» дейишларидан ўша пайтда саҳобаи киромларнинг кийимлари етарли бўлмаганлиги кўринади.

Бухорий зиёда қилади:

«Сўнгра бир одам Умардан сўради. Бас, у:

«Қачон Аллоҳ кенг қилса, сизлар ҳам кенг бўлинглар. Одам кийимларини эгнига жам қилди. Одам изор (лунги) ва ридо билан, изор ва кўйлак билан, изор ва қабо билан, шалвар ва ридо билан, шалвар ва кўйлак билан, шалвар ва қабо билан, туббон ва қабо билан, туббон ва кўйлак билан намоз ўқийверади», деди. Менимча, яна «Туббон ва ридо билан» ҳам деди».

Шарҳ: Бу савол ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг халифалик даврларида берилган бўлса керак. У киши розияллоҳу анҳу кийим қанчалик яхши бўлса, намоз учун шунчалик яхшилигини баён қилиб бермоқдалар.

Бу ривоятда ўша пайтда кенг тарқалган кийимларнинг номлари зикр этилмоқда.

«Лунги» – эркак киши белидан пастига тутиб оладиган чойшабга ўхшаш нарса. Араб тилида у «изор» дейилади. Бу кийим иссиқ ўлкаларда кенг тарқалган.

«Қабо» – олди очиқ яктакка ўхшаш узун кийим.

«Туббон» – аврат жойинигина тўсадиган калта иштонга ўхшаш кийим.

Умумий тавсия бўйича намозга пок, авратни тўсадиган кийимлар бўлаверади. Иложи борича, яхши кийимлар бўлса, янада яхши.

Юқорида ўтган:

«Эй Одам болалари, ҳар бир масжид ҳузурида зийнатингизни олинг» деган оятни баъзи кишилар энг зийнатли кийимларни кийиш, деб тушунганлар ва намоз учун алоҳида кўркам кийимлар тиктириб қўйганлар.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қабасотун мин ҳаётир Росул 2қисмРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларини ўрганишПайғамбарлик мўъжизалариданРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

3740 20:12 / 28.04.2017
801. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам акса урганларида юзларини қўллари ёки кийимлари билан тўсар ва овозларини давоми...

1795 00:00 / 10.12.2022
410. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Одам боласи вафот этса, унинг уч нарсадан бошқа амали кесилади садақаи давоми...

3191 13:04 / 11.09.2020
383. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар .Қачон мўминнинг руҳи чиқса, икки фаришта қабул қилиб юқорига давоми...

1131 19:00 / 08 март