1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Исломда ҳаром қилинган жинсий алоқалар (ўн иккинчи мақола)

10:11 / 08.08.2020 20883 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Никоҳсиз ҳолда бўлувчи алоқалар.

Икки эркак орасида бўлувчи жинсий алоқалар.

Икки аёл орасида бўлувчи жинсий алоқалар.

Истимно (ўзини ўзи шаҳватини қондириш).

Ўзаро никоҳи ҳаром бўлганларга никоҳланиш.

Вақтинчалик никоҳ.

Эр-хотин орасидаги ҳаром қилинган жинсий алоқа кўринишлари.

Ҳайз ва нифос кўриш вақтидаги жинсий алоқа.

Рамазон рўзасида оғиз ёпиқ бўлган вақтда ва Ҳаж вақтида яқинлик қилиш.

Орқага яқинлик қилиш.

Никоҳсиз ҳолда бўлувчи алоқалар

Никоҳсиз ҳолда амалга оширилган жинсий алоқа зино дейилади. Исломда бу кўринишдаги жинсий алоқа мутлақо ҳаромдир.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

“Ва зинога яқинлашманглар. Албатта, у фоҳиша иш ва ёмон йўлдир” (Исро сураси, 32 оят).

Аллоҳ яна бундай марҳамат қилади:

“Улар фаржларини сақловчилардир. Магар ўз жуфти ҳалоллари ва қўлларида мулк бўлганлардан (сақламасалар), албатта, улар маломат қилинувчи эмаслардир. Ким ана шундан бошқани талаб қилса, бас, ана ўшалар тажовузкорлардир” (Мўъминун 5 - 7 оятлар).

“Сен: “Келинг, Роббингиз сизларга ҳаром қилган нарсаларни тиловат қилиб бераман: “Унга ҳеч нарсани ширк келтирманг! Ота-онангизга яхшилик қилинг! Очликдан қўрқиб, болаларингизни ўлдирманг. Биз сизларни ҳам, уларни ҳам ризқлантирурмиз. Фаҳш–бузуқ ишларнинг ошкорасига ҳам, махфийсига ҳам яқинлашманг. Аллоҳ ҳаром қилган жонни ўлдирманг. Магар ҳақ ила бўлса, майли. Ушбуларни сизга амр қилдикки, шояд ақл юритсангиз” деб айт (Анъом сураси, 151 оят).

Ҳадисларда ҳам зино гуноҳи кабиралардан эканлиги, унга яқинлашиш ҳаром эканлиги такрор-такрор баён қилинган. Шундай ҳадислардан бирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагича марҳамат қилганлар: “Киши зино қилганда унинг иймони ундан чиқиб боши узра туради. Зинодан бош тортгач иймон унга қайтиб киради”.

Абу Довуд ва Термизий ривояти.

Бошқа ҳадисда: “Ким менга икки оёғи орасидагига ва икки жағи орасидаги (нарсани сақлашга)га кафиллик берса, унга жаннатнинг кафиллигини бераман” деб айтганлар (Бухорий ривояти). Яъни фаржини ҳаром ишлардан сақлашга ва оғзини ҳаром гапириш, ҳаром ейишдан сақлашга кафиллик берса, унга жаннат кафиллиги берилар экан.
Бутун уммат олимлари зинонинг, никоҳсиз жинсий алоқа қилишнинг ҳар қандай кўринишлари мутлақо ҳаром эканлигига ижмоъ қилишган.

Икки эркак орасида бўлувчи жинсий алоқалар

Исломда эркак эркакка шаҳват назари билан қараши, ўпиши ва бундан ҳам жирканч бўлган жинсий алоқада бўлишини мутлақо ҳаром қилинган. Бундай ишни қилганларга бу дунёда ҳам, охиратда ҳам катта ёмонликлар ваъда қилинган. Бундай ишларга рухсат берувчи, бир жинс вакилларини ўзаро никоҳланишларига имконият яратиб берувчилар ҳам уларга гуноҳда шерикдирлар.

Аллоҳ айтади: “Ва Лутни (юбордик). Унинг ўз қавмига: “Сиздан олдин оламларда ҳеч ким қилмаган фоҳиша ишни қиласизларми?! Албатта, сизлар аёлларни қўйиб, эркакларга шаҳват ила яқинлик қилмоқдасизлар. Йўқ! Сизлар исрофчи қавмсиз!” деганини эсла”.

Лут алайҳиссалом қиссаларида, у зот дафъатан ўз қавмларининг улкан қабиҳ ишлари – баччабозликларини қоралашга бошлайдилар. Аллоҳ таоло инсонни эркак ва аёл жинсида яратди. Ҳар бирига ўзига хос аъзолар ва хусусиятлар берди. Аллоҳ таоло инсон зотини жинсий яқинлик йўли билан яратиб, унинг насли покиза йўл билан кўпайиб туришини ирода ва ҳаётий зарурат қилди. Бу йўлдан тажовуз қилганлар ва Аллоҳ иродасига зид бориб, эркакларга шаҳват ила яқинлик қиладиганлар ақидаси бузуқ ва тубан кишилар ҳисобланадилар. Шу боисдан мазкур қиссада худди шу фоҳишалик бош масала қилиб кўтарилади. Бинобарин, Лут алайҳиссалом бу ёруғ оламда ҳеч бир зот қилмаган улкан гуноҳга биринчи бўлиб қўл урган қавмларини: “Йўқ! Сизлар исрофчи қавмсиз!” деб таърифламоқдалар.

“Қавмнинг жавоби: “Уларни қишлоғингиздан чиқариб юборинг, чунки улар жуда ҳам покиза бўлаверадиган одамлар экан”, дейишларидан бошқа нарса бўлмади”.

Инсон табиатига мувофиқ иш қилган, ҳалолу пок бўлиб, бошқаларни покизаликка чақирган кишилар юртларидан чиқариб юборилар эканлар. Уларнинг “айблари” битта – жуда ҳам покиза одам бўлганликлари. Инсонийлик қиёфасини йўқотган қавм шу даражага етар экан-да. Ўзлари инсоният бўйнига тавқи лаънат бўлиб осиладиган амалларни тап тортмай қилаётганлари етмаганидек, уларга ўхшашни хоҳламаган, инсонлигини йўқотмаган, Аллоҳнинг амрида юришга ҳаракат қилганларни покизаликда айблайдилар.

“Бас, унга ва аҳлига нажот бердик. Магар хотини ҳалок бўлгувчилардан бўлди”.

Пайғамбарга фақат унинг оила аъзоларигина иймон келтирдилар. Аммо уларнинг орасидан ҳам энг яқин кишиси – хотини иймон келтирмади. Оқибатда у жинояткор қавмга қўшилиб ҳалок бўлди.

“Ва Биз уларнинг устидан “ёмғир” ёғдирдик. Жинояткорларнинг оқибати қандай бўлганига назар сол!”.

Аллоҳ таоло уларнинг устидан тош селини ёғдирди ва барчалари ҳалок бўлдилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадисларида умматни бундай жирканч ишдан қаттиқ қайтарганлар. Бир ҳадисларида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Умматим хусусида қўрққан нарсаларимнинг энг қўрқинчлироғи Лут қавмининг амалидир” деб марҳамат қилганлар.

Ибн Можа ривояти.

Али розияллоҳу анҳу айтган эканлар: “Кимки хоҳиш билан ўзига яқинлик қилишларига имкон берса, Аллоҳ унга аёллар шаҳватини ташлайди ва уни қабрида қиёмат кунигача тошбўрон қилиб ҳайдалган шайтонга ўхшатиб қўяди” (Имом Заҳабийнинг “Кабоир” китобларидан).

Яна бир ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уч маротаба такрор-такрор қилган ҳолда бундай деганлар: “Лут қавми амалини қилган кимсани Аллоҳ лаънатласин” (Ибн Ҳиббон ривояти).

Биз ҳам айтамиз: бундайларни Аллоҳ лаънатласин, лаънатласин, лаънатласин!!!

Афзал Аброр таржимаси

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳакимлардан бири айтади .Бадназарлик туфайли кийимларда қўланса ҳид пайдо бўлади. Бу иш катта тажрибадан ўтган,. Бадназарлик инсонни ҳалок қиладиган касаллик. давоми...

1786 15:11 / 09 январь
1. Қачонки, банда бирор гуноҳ қилса, Аллоҳ таолони ғазаблантиради. Аллоҳ таоло ғазабини ишлатишга қодир Зотдир.2. Гуноҳ қилувчи малъун шайтонни хурсанд қилади.3. давоми...

2508 11:30 / 28.05.2021
Риё mdash иш ва ҳаракатларни кўрсатмоқ, бир яхшиликни ёки амални Аллоҳнинг розилиги учун эмас балки, инсонларнинг мақтови учун қилишдир. Бу ҳаракатларни амалга давоми...

5486 19:00 / 01.08.2021
Аллоҳ таоло айтади.Ўзгаларнинг айблари ортидан жосуслик қилиб юрманглар...,, деган Ҳужурот сураси, 12оят.Яъни, бир киши бошқа бир биродарининг айбини қидирмасин. давоми...

1806 15:10 / 05.06.2019