1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

Узоқ умр сўраб дуо қилиш

05:00 / 03.03.2017 4326 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Умму Қайс розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга «Умри узоқ бўлгир, нима деди?» дедилар.
Унга ўхшаган умри узоқ аёлни билмаймиз
».

Шарҳ: Имом Насаийнинг ривоятларида «Ўғлим вафот қилди. Унга қаттиқ қайғурдим. Уни юваётган одамга «Уни совуқ сув билан ювма, ўлдириб қўясан», дедим.
Укоша бориб хабарни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга айтди. Бас, У зот табассум қилдилар ва: «Умри узоқ бўлгир, нима деди?» дедилар», дейилган.
Укоша ибн Муҳсон розияллоҳу анҳу Умму Қайс бинти Муҳсон розияллоҳу анҳонинг акалари бўлади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг савол орасида бир оғиз айтган дуолари билан Умму Қайс бинти Муҳсон розияллоҳу анҳонинг умри шу қадар узоқ бўлди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абдуллоҳ ибн Буср Мозаний розияллоҳу анҳуга ҳам узоқ умр тилаганлар.
Ибн Жарир Абдуллоҳ ибн Буср Мозаний розияллоҳу анҳудан р-и:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бошимга қўлларини қўйдилар ва:
«Бу бола бир аср яшайди», дедилар.
«Аср қанча бўлади?» дедим.
«Юз йил», дедилар».
Ҳақиқатда ҳам Абдуллоҳ ибн Буср Мозаний розияллоҳу анҳу юз йил яшадилар.
Бундан бировга узоқ умр тилаб дуо қилиш борлиги чиқади.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизнинг уйимизга кириб турардилар. Бир кун кириб, ҳаққимизга дуо қилдилар. Шунда Умму Сулайм:
«Кичкина хизматчингизга дуо қилмайсизми?» - деди.
«Аллоҳим! Унинг молини, бола-чақасини кўпайтир, умрини узоқ қил, ўзини мағфират қил!» дедилар.
У зот менга учта дуо қилдилар. Юз учта боламни кўмдим. Меваларим, албатта икки марта ҳосил беради. Умрим шу қадар узоқ бўлдики, ҳатто одамлардан уялиб кетаман. Энди мағфиратни умид қиламан
».
Шарҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуолари ижобат бўлишига энг ёрқин мисоллардан бирини ҳақларига У зот томонидан дуо қилинган ҳазрати Анас розияллоҳу анҳунинг ўзлари айтиб турибдилар.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу ривоятда зикр келаётган дуони нафл намоз ўқиб бўлганларидан кейин, икки қўлларини кўтариб туриб қилганлар.
Бошқа ривоятларда айтилишича, Анас розияллоҳу анҳунинг тилло ва кумушлари бўлмаган. Бошқа турдаги моллари кўп бўлган. У кишининг ўзлари, битта узукдан бошқа тиллом ҳам, кумушим ҳам йўқ деганлар.
Анас розияллоҳу анҳунинг умрлари бир юз етти ёш бўлгани ҳақида ривоятлар бор.
Анас розияллоҳу анҳунинг кўп фарзандлари 96 ҳижрий санада содир бўлган катта вабода ўлганлари айтилади. Ўшанда Басрада, уч куннинг ичида етмиш минг одам ўлган экан. Анас розияллоҳу анҳунинг етмишта боласи ўлган экан. Бу иборада бола, набира, чевара кабилар кўзда тутилган. Одамларни ўз ҳовлисига лой қилиб дафн этилган.
Мазкур икки нарса, умрнинг узоқ бўлиши ва молу болаларнинг кўп бўлиши юзага чиқибди. Энди Анас розияллоҳу анҳунинг мағфират қилинишдан ҳам умидлари бор экан. Аллоҳ таоло у кишидан рози бўлсин.
Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:
1. Бошқа кишининг молини кўп бўлишини сўраб дуо қилиш Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг одатларидан эканлиги.
2. Бошқа кишининг бола-чақасини кўпайишини сўраб дуо қилиш Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг одатларидан эканлиги.
3. Бошқа кишининг умрини узоқ қилинишини сўраб дуо қилиш Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг одатларидан эканлиги.
4. Бошқа кишининг мағфират қилинишини сўраб дуо қилиш Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг одатларидан эканлиги.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Пешкулик тадбиркор, .Мироншоҳ Мираҳмад медсервис, МЧЖ раҳбари, тиббиёт фанлари номзоди Эркин Болтаев буюк аждодимиз Абу Али ибн Сино туғилиб ўсган қадимий Афшона давоми...

1198 12:00 / 08.06.2021
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.Ўзининг Китобини мўминларга мавъиза ва зикр қилиб нозил қилган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин Гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан ўзга давоми...

4376 17:42 / 20.04.2018
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Беш нарса соф исломий фитратдандир мўйлабни қирқиш тирноқларни олиш давоми...

7203 05:00 / 03.03.2017
Аллоҳ таоло айтади У Аллоҳ сизлар учун Ерни хокисор ndash бўйсунувчи қилиб қўйган Зотдир. Бас, сизлар у Ернинг ҳар томонида юринглар ва У Аллоҳнинг ризқрўзидан давоми...

2795 05:00 / 02.03.2017