1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Христиан динида фирқаларга ажралиш (тўртинчи мақола)

19:34 / 26.07.2020 1318 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ал-Маликания (Католик) мазҳаби

Бу мазҳаб Рим черкови эътироф этганидек, илоҳлик ва инсонлик табиатини ўзида жамловчи эътиқодга эга мазҳабдир. Бу борада 451 йилда Калкедондаги йиғилишда қарор қабул қилинган. Бу эътиқод юқорида ҳам зикр қилинганидек, Исо алайҳиссаломнинг инсон бўлиб туғилиб, кейинчалик илоҳлик табиатига эга бўлганлигига эътиқод қилувчи настурийлардан таъсирланган. Лекин бу мазҳаб, настурийлардан Исо алайҳиссаломнинг икки табиатга эга бўлган ҳолда туғилган, деб тушинишлари билан ажралиб турадилар. Зеро; Исо Отаси билан илоҳлик, инсонлар билан эса инсонийлик табиатига киради. Бу нарса икки табиат кўринишида бўлса-да, асл жавҳар бирдир. Бу йиғилишга мамлакат подшоҳи ҳам ташриф буюрганлиги сабабли ҳам Маликания деб номланган.

Бу мазҳабнинг черковлари Византиянинг асосий кучини ташкил этган. Маликания Сурия, Миср ва Фаластинда кенг ёйилган. Америка Қўшма Штатларида ҳам бу мазҳабнинг анчагина мансублари мавжуд. Черковларининг Византияда каттагина нуфузга эканлиги сабабли бу черковлар Рим черковлари, деб ҳам номланган.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Ғарблик талабаларнинг Андалус ва бошқа ерлардаги исломий мадрасалар билан боғлануви фиқҳ ва қонуншуносликка оид ҳукмлар мажмуининг ўз тилларига кўчишида катта давоми...

886 14:05 / 08.09.2023
биринчи мақолаИслом барча самовий динларнинг асли бир, ҳаммаси Аллоҳдан, деб эълон қилди. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади.У сизга диндан Нуҳга давоми...

1639 19:30 / 20.08.2019
Доктор Адольфнинг билдиришича, Арюс дастлаб Искандария шаҳридаги Покалес черковида дьякон проваслав черковида руҳонийларнинг қуйи унвони, кейин бошлиқ давоми...

2713 15:05 / 20.09.2020
Доктор Рим Туркманий Лондон империал коллежи Ислом тамаддуни фақат қадимги юнон фалсафасинигина сақлаб қолгани йўқ. Мусулмонлар инсоният асрлар давомида давоми...

1804 10:30 / 17.01.2020