1445 йил 6 зулқаъда | 2024 йил 14 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уйда қолинг

Офият ўтинчи...

11:00 / 26.06.2020 2761 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир ҳаким зотдан: “Саодат нима?” деб сўралганда: “Дунёдаги офият ва охиратдаги афв”, деб жавоб берган эканлар. Дарҳақиқат, офият, саломатлик қанчалар улуғ саодат, қанчалар буюк неъмат экани шу кеча-кундузда барчага аён бўлиб қолди.

Тонгда уйғониб, энг сўнгги маълумотни қарасам, 531 мингдан ортибди, касалланганлар сони. Кунига минглаб инсонни ўз домига тортяпти бу вабо, бу офат...

Нима қилиш керак, қандай даф қилиш керак бу ғанимни?

Ҳамма-ҳамма, табиблар, сиёсатчилар, ишбилармонлар, подшоҳлару оддий фуқароларнинг фикри-зикри шу балодан қандай қутулишда, нажот йўлини топишда...

Тўғри, сабаблар ушланяпти, эҳтиёт чоралари қўлланяпти, тозалик-гигиена, масофа сақлаш, қўлни совунлаб ювиш, ниқоб тақиш ва бошқа талабларга имкон қадар инсоният, дунё халқлари деярли бир хилда риоя қиляпти... Лекин..

Лекин, уч ой бўляптики, тўхтай демаяпти бу кўринмас маҳлуқ қурғур... Вужудга келган макони, уясидаку деярли боши янчилди, аммо аллақачон оламга тарқаб улгурибди у вирус...

Алҳамдулиллаҳ, бундай дамдаги лозим бўлган энг муҳим ишларни ҳам инсонлар тушуниб, англашяпти. Яъни, оламларнинг Роббисига дуолар қилиняпти... Устозлар, уламолар, имомлар, қорилар, кексалар, гўдаклар, барча халқимиз Яратганга юзланиб, илтижолар қилишмоқда. Минглаб хатми Қуръонлар ўқилди, ўқилмоқда, миллионлаб салавотлар йўлланмоқда, зикру тасбеҳлар айтилмоқда...

Муҳтожларга эҳсонлар қилинмоқда, қийналганга ёрдам берилмоқда, беморлар ҳолидан хабар олинмоқда. Энг асосийларидан бири  –  халқимиз оғир дамларда жипслашмоқда, бир-бирини қўлламоқда, суямоқда..

У давлатнинг юқори вакилими, оддий хизматчими, барча инсонлар имкон даражасида ўз ишига масъулият билан, имон-эътиқоди, виждони талаби билан ўз вазифасини бажариб, ушбу мусибатнинг аришида ўз ҳиссасини қўшишга уринмоқда.

Зеро, ўтган донолардан бири айтганидек: “Касалликнинг энг фойдали даволаридан бири яхшилик, эҳсон, зикр, дуо, тазарру ва тавба қилиш, Аллоҳга ёлборишдир. Бу ишларнинг касалликни даволаш ва беморнинг соғайишида табиий дорилардан таъсири кўпроқ”.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда бу ҳақда шундай марҳамат қилади:

“...Роббинг сермағфират, раҳм-шафқат соҳиби бўлган Зотдир” (Каҳф сураси, 58 оят).

Аллоҳдан ялиниб, ёлбориб сўрашда давом этайлик. Нажот фақат Ўзидан, шифо фақат Ўзидан, кушойиш фақат Ўзидан... Саҳарларда дуо қилайлик, тунлари дуо қилайлик, ижобат этишини, Ўз фазли ила бу синовларидан ўтказишини, қутқаришини ўтинайлик.

Меҳрибон Аллоҳ қисқа фурсатларда офият –  хотиржамлик ато этсин, барчамизни паноҳида асрасин.

Бобур Аҳмад

Мавзуга оид мақолалар
Роббимиз инсониятни тарбиякунандасидир. Эслатма олувчи ҳар қандай мусибатдан эслатма олаверади. Лекин неъматлар ичида чўмилиб яшаётган одам, ҳаммавақт ҳам у давоми...

2090 17:44 / 23.07.2020
quotШуни ёдда тутингки, атрофингиз ёки маҳаллангизда бирор мухтож оч ҳолида ухламасинquot.quotКоронавирус ўта хатарли бир беморликдир. Соғлиқни сақлаш мутахассислари давоми...

3377 20:33 / 27.03.2020
Коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида масжидлар ва таълим даргоҳлари вақтинча беркитилгани сабабли ҳар бир оилага қуйидагилар лозим бўлади1. Оила давоми...

4082 12:09 / 24.03.2020
Сершовқин кўчаларни, ҳар куни яқинингдек ҳолаҳвол сўрагувчи тенгдошларни, қучоқ очиб бизга билим берувчи устозларни эслаган сайин юрагинг бир энтикади. Ўша давоми...

2165 11:09 / 26.07.2020