1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Фаҳш нарсаларга олиб борувчи воситалардан сақланиш (еттинчи мақола)

15:00 / 21.06.2020 2600 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Зинога олиб борувчи йўллардан энг кўп тарқалгани ва ҳамманинг қўли етадигани телевидиние, интернет ва бошқа воситалар орқали фаҳш нарса кўриш, фаҳшга доир турли ёзувлар ва адабиётларни ўқишдир. Бу нарсанинг ҳам ҳаром эканида шак-шубҳа йўқдир. Зеро, олдин айтиб ўтганимиздек Исломда ҳаром нарсага олиб борувчи йўллар ҳам ҳаромдир. Шунингдек, шахс ва жамиятни маънавий ва моддий жиҳатдан бузилишига сабаб бўлувчи ҳар қандай нарса ҳам ҳаромдир. Бу мавзуга номаҳрамлардан кўзини тиймаслик ҳақида баҳс қилганимизда тўхталиб ўтдик. Аммо ҳозирги кунимизда ушбу муаммо жуда долзарб бўлиб тургани учун алоҳида ўрганиб чиқсак катта фойда бўлади.

Турли воситалар орқали фаҳш нарсаларни кўрган, эшитган, ўқиган, суҳбатлашган инсоннинг нияти қандай бўлмасин барибир у Исломда таъқиқланган ҳаром ишни қилган бўлади.

Ушбу мавзуга боғлиқ ҳукмлар:

-Телевидение орқали турли фаҳш кўрсатув ва фильмларни кўриш - ҳаром.

-Ҳаётда номаҳрамларга қараш ҳаром бўлган ҳолатлар телевизор, интернет, журнал, суратлар ва турли хил маҳсулотларнинг қадоғида ва реклама баннерларида бўлганда ҳам - ҳаром.

-Интернет орқали фаҳшга чорловчи турли веб-саҳифаларга кириш -ҳаром.

-Компьютер ва телефонда интернет орқали ижтимоий тармоқларда номаҳрамлар билан шаръий заруратсиз суҳбатлашиш, “дўстлашиш” ва шу каби ишлар - ҳаром.

-Ота-оналар ўз фарзандларини бу ишларнинг барчасидан қайтаришлари ва назорат қилиб туришлари - вожибдир.

Афзал Аброр таржимаси

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Исломда ҳаром қилинган жинсий алоқаларнинг яна бир кўриниши ўзаро никоҳланиши ҳаром бўлганларнинг никоҳланишидир.Аллоҳ таоло эркак учун никоҳланиш ҳаром бўлган давоми...

3477 15:02 / 30.08.2020
Кувайт Фиқҳ энциклопедиясида ушбу саволга жавоб сифатида қуйидаги мулоҳазалар келтирилган.Рибонинг ҳаром қилинишидаги ҳикматларМуфассир уламолар рибонинг давоми...

1621 10:20 / 25.11.2021
Аллоҳ таоло айтади.Албатта, Аллоҳ ва пайғамбарига қарши урушадиган ва ерда бузғунчилик қилиш ҳаракатида юрадиган кимсаларнинг жазоси ndash ўлдирилиш ё дорга осилиш давоми...

1968 15:10 / 27.05.2019
Зинокор ҳайдовчиКасбим сабабли турли ҳил инсонлар билан мулоқотда бўламан. Баъзида машинамга ўтирган аёллар менга кўз сузишади. Лекин мен уларни айтган давоми...

3888 15:00 / 07.12.2020